“Ўзбекнефтгаз”: Галина Саидова бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” томонидан “Муборак” газни қайта ишлаш заводи ҳамда Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасидаги ҳолат ўрганилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

2021 йил 6–7 май кунлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 декабридаги ПҚ–4937 - сонли “Ўзбекистон Республикасининг 2021–2023 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ, Қашқадарё вилоятида амалга оширилаётган лойиҳаларнинг жорий ҳолати Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси ўринбосари Галина Саидова бошчилигидаги делегация томонидан ўрганилди.

Жумладан, делегациянинг “Муборак” газни қайта ишлаш заводига ташрифи давомида “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан геология-қидирув, углеводородлар қазиб чиқариш ва уларни ҳажмини ошириш борасидаги фаолияти ҳамда бу ерда амалга оширилаётган “Олтингугурт олиш қурилмасини қуриш” ва “2-сонли қозонхонада қуввати 6,3 МВт соатга тенг бўлган буғ турбинасини ўрнатиш орқали электр энергия ишлаб чиқариш” каби умумий қиймати 140 млн доллар бўлган инвестиция лойиҳалари билан яқиндан таништирилди.

Маълумот учун. “Олтингугурт олиш қурилмасини қуриш” лойиҳасини амалга ошириш орқали йилига 456 млн куб метр нордон газни тозалаш натижасида 298,2 минг тон. олтингугурт олинади. Лойиҳанинг бош пудратчиси “Enter Engineering” компанияси. Объектни фойдаланишга топшириш 2022 йилнинг 4 чорагида режалаштирилган.

“2-сонли қозонхонада қуввати 6,3 МВт соатга тенг бўлган буғ турбинасини ўрнатиш орқали электр энергия ишлаб чиқариш” лойиҳасининг амалга оширилиши натижасида йилига 54 180 МВт/соат электр энергиясини ишлаб чиқарилади ҳамда заводнинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжининг 18 фоизини қоплаш имконини беради. Лойиҳани жорий йилниг декабрь ойида ишга тушириш ҳамда 30 та янги иш ўринлари яратиш режалаштирилган. Лойиҳанинг бош пудратчиси “Махсусэнергогаз” АЖ.

Ғузор туманида жойлашган Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг заводига ташриф давомида жорий йил ишга туширилиши кўзда тутилган Шўртан бош иншоотларида газни амин ҳамда цеолит ёрдамида тозалаш қурулмаларини модернизация қилиш лойиҳалари билан таништирилди.

Умумий қиймати 15,7 млн долларга тенг бўлган модернизация лойиҳаларининг амалга оширилиши натижасида табиий газни водород сулфиддан тозалаш, унинг сифатини ҳамда таркибида олтингугурт миқдори баланд бўлган газларни кўпроқ ҳажмда қабул қилиб олиш қувватини оширишга эришилади.

Лойиҳа доирасида импорт ускуналарни етказиб келишга Германиянинг “Borsig ValveTech GmbH”, Чехиянинг “Global Industrial Solutions”, Хитойнинг “EBARA Great Pumps Co., Ltd”, Англиянинг “Invеntог Sistems PS Ltd”, Чехиянинг “Global Industrial Solutions”, Россиянинг “ГМС Нефтемаш” каби чет эл компаниялари билан тузилган шартномалар асосида умумий қиймати 5,71 млн долл. бўлган шарсимон клапан, насос, фильтр, АСУТП ва КИПиА каби ускуналар, маҳаллий шартномалар доирасида “Ўзбеккимёмаш” АЖ, “ProfInpex” каби корхоналарнинг умумий қиймати 54,8 млрд сўм бўлган абсорбер, иссиқлик алмашинувчи ускуна, сепаратор, совутиш ускунаси, десорбер каби ускуналар олиб келинди.

Шу билан бирга, меҳмонларга Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг 40-йиллик юбилейига ташкил қилинган завод музейи, унда тақдим этилган макет ва экспонатлар ҳамда бошқарманинг ташкил топиш ва ривожланиш тарихи билан ҳам таништирилди. Бошқарма ишчилари томонидан фойдаланилган асбоблар, инструментлар ва кимёвий реагентлар намуналари меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди.

Бошқарма ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун ишлатиладиган асосий эҳтиёт қисмлари ва деталларни маҳаллий тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилишини ўзлаштириш ҳамда кооперация алоқаларини кенгайтириш мақсадида корхонанинг саноат-кооперация ярмаркасини ташкил этиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

Барча инфратузилманинг мавжудлигини ҳисобга олиб Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг атрофидаги бўш турган майдонлардан самарали фойдаланиш мақсадида янги ишлаб чиқариш қувватларини, хусусан “Давлат хусусий шерикчилик” тамойиллари асосида амалга ошириш бўйича янги таклифлар тайёрлаш топширилди.

Ташриф якунида лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштириш ва қурилиш-монтаж ишлари сифатини юқори даражада олиб бориш муҳимлиги яна бир таъкидланди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|