“Ўзбекнефтгаз”: “Made in Uzbekistan” миллий маҳсулотлар кўргазмасида афғон ишбилармонлари билан қатор келишувларга эришилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

Жорий йилнинг 24-26 май кунлари Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида Ўзбекистон ва Афғонистон ишбилармонлари иштирокида “Made in Uzbekistan” миллий маҳсулотлар кўргазмаси, Бизнес-форум ҳамда Ҳудудлар ва тармоқлараро саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси бўлиб ўтмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига кўра, мазкур тадбирда тизим корхоналари алоҳида стенд билан иштирок этмоқда. Мазкур стендда тизим корхоналарида ишлаб чиқарилаётган ва экспортга таклиф этилаётган 50 дан зиёд маҳсулот намуналари келтирилган бўлиб, маҳсулотлар тўғрисидаги барча маълумотлар инглиз ва дари (афғон) тилларида чоп этилган.

Тадбирнинг биринчи кунида меҳмонларга “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари, экспортга йўналтирилган маҳсулот турлари, маҳаллийлаштирилган янги маҳсулот турлари ҳақида маълумот берилди.

Бизнес-форумда “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти Афғонистон Республикасининг “Азия УзАф Трейдинг” компанияси билан суюлтирилган газ етказиб бериш, “Ebrahim Faqirzada Trade Company LTD” компанияси билан олтингугурт етказиб бериш бўйича амалий келишувларга эришилди. “Gold Water” компанияси билан полиэтилен қувурлар ва томчилатиб суғориш тизимларини экспорт қилишни ташкил этиш бўйича дастлабки келишувга эришилди.

Бизнес-форумга ташриф буюрган Афғонистон Республикаси ишбилармонлари томонидан тизим тасарруфидаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга катта қизиқиш билдирилди. Шу билан биргаликда “Sadit Mustafo”, “Gold Water”, “Rosikh”, “Faxriyon”, “Gavhar” ва “Yazd Tak” компаниялари билан Афғонистонга полимер ҳомашёси ва ундан олинадиган маҳсулотларни етказиб бериш истиқболлари муҳокама қилинди.

Ҳудудлар ва тармоқлараро саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси кунларига кўра умумий қиймати 4 млрд сўмга тенг 37 та шартномалар имзоланди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|