“Ўзбекнефтгаз”: Барча ходимларни тўлиқ эмлаш ишлари бошланди. 4 219 нафар ходим вакцина қабул қилди

Бош саҳифа Русский

Республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тақдим этилаётган маълумотларга кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганларнинг кунлик сони ортиб бораётганини кузатишингиз мумкин. Бу эса, ҳар биримизни янада ҳушёр бўлишга чорлайди.

Бу борада Республика иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолисига ёқилғи-энергетика маҳсулотларини барқарор етказиб бериш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари ва қайта ишлаш корхоналарида ишлаб чиқаришнинг узлуксиз ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Бошқарма ва корхоналарда коронавирус пандемияси тарқалишини олдини олиш мақсадида ходимларга асосий қоидаларга амал қилиш тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Хусусан, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги департаменти мутахассислари томонидан 1 – 4 август кунлари “Қарши нефть базаси” МЧЖ филиалларида, Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси, Шўртан газ кимё мажмуаси ва унга қаришли объектларда тарғибот, ташвиқот ва назорат ишлари олиб борилди.

Тадбирлар давомида мутахассислар томонидан объектларга саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги йўналишларида амалий ёрдам берилди.

Ҳозирги кунда “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги бошқарма ва корхоналар ходимлари сони 38193 нафарни ташкил этмоқда, шундан ҳозирги пандемия даврида тизим бўйича ишдаги ходимлар сони 29 656 нафарни, даволанишга ва меҳнат таътилига чиққанлар 7 731 нафарни ташкил этмоқда.

Жорий йилнинг 4 август ҳолатида тизимдаги бошқарма ва корхоналар бўйича 60 163 дона тиббий ниқоб, 12 095 жуфт тиббий қўлқоб, 1 347 дона хўжалик совуни, 3 381 дона антисептик воситалар ва 384 дона пирометр (тепловизор)лар билан таъминланган.

Тизимдаги бошқарма ва корхоналарда жорий йил бошидан хозирги кунгача жами 17 680 нафар ишчи ходим COVID-19 га қарши тест топширган. Тест натижаларига кўра 609 нафар ходимда COVID-19 инфекцияси борлиги аниқланган шундан, 384 нафар ходим соғлиги тикланиб ишга чиққан ва 225 нафар ходим даволанишда. Ҳозирги кунда уларнинг аҳволи яхши.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан тизимдаги бошқарма ва корхоналар ишчи ходимларини “COVID-19” инфекциясига қарши вакцина олиш бўйича ишлар жадаллик билан олиб борилмоқда. Ҳозирги кунда 4 219 нафар ходимлар вакцина қабул қилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|