December 16, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: Тошкент, Сирдарё ва пойтахтда жойлашган нефть ва газ объектларининг хавфсизлик талаблари назорат текширувидан ўтказилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан тизимдаги объектларда бошқарма ва корхоналарнинг ишлаб чиқариш объектларидаги саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги ҳолати бўйича мониторинг назорат текширувининг 4-босқичи ўтказилмоқда.

Навбатдаги назорат тадбирлари Тошкент, Сирдарё вилоятлари ва Тошкент шаҳрида жойлашган акциядорлик жамиятларида олиб борилди. Хусусан, “Чинобод нефть базаси” МЧЖ, “Кучлик нефт базаси” МЧЖ, “Гулистон нефть базаси” МЧЖ, “Махсусэнергогаз” АЖ, “ЎзЛИТИнефтгаз” АЖ, “Нефтгаз бино иншоат” МЧЖ, “Чиноз НҚИЗ” МЧЖ ва “UNG Petro” МЧЖга қаршли АЁҚШларнинг саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги ҳолатлари ўрганилди.

Ўтказилган тўртинчи поғона назорат текширув натижаларига асосан саноат хавфсизлиги йўналишида 41 та, меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси йўналишида 101 та, газ хавфсизлиги йўналишида 4 та, ёнғин хавфсизлиги йўналишида 43 та, электр хавфсизлиги йўналишида 64 та, атроф-муҳит муҳофазаси йўналишида 25 ҳамда хавфсизлик маданиятини ривожлантириш ва риск билан ишлаш йўналиши бўйича 24 та камчиликлар аниқланди.

Текширув натижаларига кўра, саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги ҳолати бўйича бир қанча камчиликларга йўл қуйган 15 нафар ходимларга чора кўрилди.

Мониторинг жараёнида бошқарма ва корхона мутахассиларига ишларни ташкиллаштириш, саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги, энергетика ва механика йўналишларида амалий ёрдам берилмоқда.

Ўрганишлар натижасида юзага келган камчилик ва номувофиқликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар тузилди. Чора-тадбирларнинг ўз вақтида бажарилиши юзасидан бошқарма ва корхоналар масъул ходимларига топшириқлар берилди.

Элбек Шомурадов Соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги бўлими бошлиғи

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|