November 15, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: Мутахассислар “Транспорт ва логистика – 2021” халқаро кўргазмасида иштирок этишди

Бош саҳифа Русский

Тошкентда “Транспорт ва логистика – 2021” халқаро кўргазмасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Транспорт ва махсус техника департаменти мутахассислари ҳам иштирок этишди.

Айни пайтда “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан акциядорлик жамияти тасарруфидаги нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари, қайта ишлаш корхоналари ва тайёр маҳсулотларни сақлаш ва тарқатиш базаларининг транспорт-коммуникация тармоғини модернизациялаш ва транзит салоҳиятини оширишга қаратилган ислоҳотлар изчиллик билан амалга оширилмоқда.

Бу борада мазкур кўргазма нафақат мамлакатимиз, балки дунёда катта салоҳиятга эга компаниялар стендларида таклиф этилаётган транспорт-логистика хизматлари намойиши мутахассислар учун айни мудао бўлди.

Мутахассислар дунёнинг турли давлатларида транспорт, логистика ва юк ташиш соҳасида фаолият юритаётган йирик компанияларни бир жойда тўплаган халқаро кўргазмада намойиш этилган автотранспорт воситалари, махсус техникалар ва эҳтиёт қисмлар билан танишиб чиқишди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|