“Ўзбекнефтгаз”: Шўртан газ кимё мажмуасида малакали ёш мутахассисларни тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда

Бош саҳифа Русский

Маълумки, Шўртан газ кимё мажмуасида юртимиздаги амалга оширилаётган йирик инвестицион лойиҳалардан бири бўлган “Шўртан газ кимё мажмуасининг ишлаб чиқариш қувватини кенгайтириш” инвестицион лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Шу муносабат билан “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига мувофиқ корхонанинг олдига мазкур йирик лойиҳани амалга ошириш учун малакали кадрларни жалб этиш ҳамда уларни қайта тайёрлаш устувор вазифа сифатида белгилаб берилди.

Ушбу инвестицион лойиҳа доирасида Шўртан газ кимё мажмуасининг объектлари кенгайтириш, табиий газни чуқур қайта ишлаш асосида турли хил маҳсулотлар ишлаб чиқаришни диверсификациялаш имконини беради. Бу эса, мамлакатимизда барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашга, шунингдек, газ-кимё саноатида янги авлод мутахассисларини шакллантиришда ёрдам беради.

Бу борада, Шўртан газ кимё мажмуасида ҳам миллий қадриятларимиздан бири бўлган “Устоз-шогирд” анъаналари асосида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Мажмуанинг ёш ва салоҳиятли ишчи-ходимларини билим ва кўникмаларини янада мустаҳкамлаш мақсадида кўп йиллик тажрибага эга бўлган малакали мутахассисларни ушбу ёшларга ўз йўналишлари бўйича беркитилди ва ушбу мутахассислар томонидан ёшларни доимий равишда билим ва малакаларини текшириб бориш мақсадида рейтинг тизимини жорий қилиб, билим кўникмалари мунтазам равишда ўрганиб келмоқда.

Шунингдек, корхонада меҳнат фаолиятини олиб бораётган ёш мутахассисларни жорий йилнинг май ойида Шўртан газ кимё мажмуасида амалга оширилган жорий таъмирлаш ишларига малакали мутахассислар назорати остида жалб қилинди. Бу эса, ўз навбатида ёшларнинг билим ва тажрибаларини янада оширишига хизмат қилади.

“Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|