January 7, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Янги барпо этилаётган сиқув компрессор станциясининг 6 та сепаратори Туркия компанияси томонидан тайёрланди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига мувофиқ “2017-2021 йилларда углеводородлар қазиб олишни ошириш Дастури” доирасида бошқармаларда табиий газ ва газ конденсати қазиб чиқариш ҳажмини ошириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Айни пайтда Шўртан нефть ва газ бошқармасига қарашли “Жанубий Тандирча” конидан қазиб чиқариладиган газ ҳажмини ошириш ва қудуқлар фаолияти барқарорлигини таъминлаш мақсадида сиқув компрессор станциясини қуриш ишлари амалга оширилмоқда.

2021 йил 4 июнда “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва Сингапурнинг “Enter Engineering РТЕ. LTD” компанияси ўртасида “Жанубий тандирча” конида сиқув компрессор станциясини қуриш бўйича шартнома имзоланган эди. Ушбу сиқув компрессор станциясининг лойиҳавий кунлик ишлаб чиқариш қуввати 4,28 миллион куб метр табиий газни (5,9 МВт) ташкил этади.

Туркиянинг “Mechasol Enerji sistemleri A.S” компанияси томонидан станцияга ўнатиш учун 6 та сепаратор тайёрланди. “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси мутахассисларидан иборат “ишчи гуруҳ” ускуналарни синаш жараёнларида қатнашиш ва уларни қабул қилиб олиш мақсадида Туркия давлатининг Башискеле шаҳрига боришди.

Ташриф доирасида “ишчи гуруҳ” аъзолари Туркия компанияcининг таъмирлаш базалари иш фаолияти билан яқиндан танишиб, сепараторларнинг йиғиш вақтида амалга ошириладиган техник жиҳатдан мураккаб бўлган текшириш, ҳисоблаш, йиғиш, созлаш ва синов жараёнларида иштирок этишди.

Ушбу сиқув компрессор станциясининг фойдаланишга топширилиши билан “Жанубий Тандирча” кони захирасини тўлиқ қазиб олинишига ва кунлик табиий газ қазиб чиқариш ҳажмини оширишга эришилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|