July 28, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: Ёнғин хавфсизлигининг таъминланиши юзасидан махсус-тактик ўқув машқлари ўтказилди

Бош саҳифа Русский

Бухоро вилоятида жойлашган “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги Газли газни қайта ишлаш заводида саноат ва экология хавфсизлиги соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги департаменти мутахассислари томонидан Ўзбекистон Республикаси “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунининг ижросини таъминлаш, заводда хавфсизлик маданиятини ривожлантириш мақсадида хавфсизлик белгиларини ўрнатиш ва “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2021 йил 21 майдаги 238-сон буйруғига биноан ёнғин хавфсизлигини таъминлаш каби ишларга амалий ёрдам бериб келинмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 65-сонли баёни ижросини таъминлаш мақсадида бошқарманинг буйруғи имзоланиб, ижрочилари белгиланди ва чора-тадбирлари ишлаб чиқилди.

Заводнинг барча ишлаб чиқариш объектларида хавфсизлик маданиятини ривожлантириш мақсадида семинарлар ташкил қилинмоқда ва хавфсизлик белгиларининг ўрнатилиши таъминланмоқда.

Заводнинг Кичик компрессор қурилмаси, Учқур газни олтингугуртдан тозалаш қурилмаси, 2-сонли қозонхона, сиқув компрессор станцияси ва конденцат йиғув паркида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида махсус-тактик ўқув машқлари ўтказилди.

Унда Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш шахсий таркибининг ҳаракатлари амалда кўриб чиқилиб, уларнинг тегишли техникаларининг шайлиги синовдан ўтказилди.

Ёнғиннинг олдини олиш, унга қарши курашиш, ёнғин содир бўлганда оловни ўз вақтида ўчириш жараёнлари, ёнғин содир бўлган объектдан жабрланганларни олиб чиқиш ва уларга тиббий ёрдам бериш бўйича билим ва кўникмалари ўрганилди.

Заводда шартли равишда ёнғин содир бўлиб, ушбу ҳолат натижасида қурилмалардаги ёнғинга қарши чоралар кўрилди.

Воқеа жойига ёнғин ўчириш автомобиллари етиб боргунга қадар Очиқ нефть ва газ фаввораларининг олдини олиш ва йўқ қилиш бўйича Ўзбекистон ҳарбийлаштирилган бўлинмаси томонидан объектдаги ишчи хизматчилари фавқулодда ҳолат бўлган жойдан эвакуация қилинди. Шундан сўнг, фавқулодда ҳолат содир бўлган жойда кўзатув ишлари олиб борилди ва цех ҳудудига биринчи ёнғин ўчириш автомобили қўйилди.

Жараёнда жабрланувчи борлиги аниқланиб, уларни қутқариш чоралари кўрилди ва тез тиббий ёрдам ходимларига топширилди. Кўрилган тезкор чоралар натижасида шартли ёнғин тўлиқ қуршаб олиниб, шартли равишда ўчирилди.

Жараён сўнгида ёнғин ўчиришда ва инсонларни қутқаришда амалга оширилган жанговар ҳаракатлар давомида йўл қўйилган камчиликлар, бошқа хизматлар билан хамкорликда амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди.

Ўқув машқи якунида иштирокчиларга йўл қўйилган камчиликлар ва уларни бартараф этиш чоралари юзасидан зарур тавсиялар берилди.

СваЭХ, СМҚ ваМХ департаменти етакчи мутахассиси Лазиз Абдуллаев тайёрлади

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|