“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” томонидан Газли регионида конлар ва қудуқлардаги табиий газ қазиб чиқарилиши ҳолати ўрганилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” аъзолари Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли конлар ва қудуқларда табиий газ қазиб чиқариш ва газни тайёрлаш қурилмаларнинг ишлаш ҳолати, барқарор ишлашини таъминлаш борасида қилинаётган ишлар ҳолатини ўрганди.

Бошқарув раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” томонидан Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Андақли”, “Ўртақум”, “Тойлоқ” газ конларида бўлиб, конларда табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш бўйича қилинаётган ишлар ҳолти билан жойида танишиб чиқилди.

Қудуқларни бурғилаш ва капитал таъмирлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати танқиди ўрганилди. Мавжуд камчиликлар аниқланиб, уларни жойида баратараф этиш бўйича қўшимча топшириқлар берилди.

Хусусан, “Андақли” конидаги 6-,7- қудуқларда олиб борилаётган бурғилаш жараёнлари ўрганилиб, бурғилиш ишларини жадаллаштириш, қазиб чиқариш қудуқларини ўзлаштириш учун газ қувурларини қуриш лойиҳаларини қисқа фурсатда амалга ошириш кераклиги таъкидланди.

Шу биргаликда конларда янги қудуқларни бурғилаш қурилмаларида ва газ қазиб чиқариш қудуқлари, технологик объектларда меҳнат қилаётган ишчи-ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишиб чиқилди.

Бошқарув раиси ишчи-ходимлар учун барча шароитларни яна яхшилаш кераклиги, уларнинг ишлаши, овқатланиши, яшаши бўйича яратилган шароитлар бундан ҳам ижобий ҳолатга келтирилиши зарурлиги белгиланди.

Айнан, табиий газ қазиб чиқарилишида қудуқлар ва конларда меҳнат қилаётган ишчи-ходимларнинг меҳнати катта аҳамиятга эга эканлигини ҳисобга олган ҳолда, энг аввало улар учун қулайликлар яратиш мақсадга мувофиқлиги айтилди.

Бошқарув раиси ишчи-ходимлар, операторлар ва бошқа ишчилар билан суҳбатда бўлиб, уларнинг муаммоли масалаларини ўрганди. Уларнинг ишлаш шаротилари ва бошқа бир қатор масалалар бўйича шахсан суҳбатлашди.

Ишчи-ходимлар ҳам ўз навбатида, яратиб берилаётган шароит шахсан Бошқарув раиси томонидан ўрганиб келинаётгани, муаммолари бартараф этилганини таъкидлаб, ўз миннатдорчиликларини билдиришди.

Газли регионида бурғилаш ишлари қай даражада давом этаётгани борасида ускунада ўз вазифасини амалга ошириаётган оператор билан суҳбатлашган Бошқарув раиси, қўшимча яратиб берилиши керак бўлган шароитларни ўрганди.

Белгиланган вазифасини виждонан амалга ошираётган бурғилаш ускунаси оператори ишлаш, яшаш, овқатланиш ва саломатлигини асраш борасида яратиб берилган шароитлар уни қониқтиришини ҳамда ўз касби ёқишини билдирди.

Ўрганиш давомида Газли регионидаги конлар ва майдонларнинг қӯшимча имкониятларини ӯрганиш мақсадида геология-қидирув ишларини, шу жумладан, 3D сейсмик-қидирув ишларини жадаллаштириш ва бу орқали “Учқир”, “Ғарби”, “Тойлоқ” ва “Парсанкўл” конларининг янги имкониятларини аниқлаш бўйича ҳам топшириқлар белгиланди.

“Тўмарис”, “Андақли”, “Шоркўм”, “Ҳазарбоғ”, “Сулаймонтепа”, “Жайхун”, “Каромат”, “Ўртакум” ва “Тошқалъа” каби бир қатор истиқболли конлар ва майдонларда излов-қидирув бурғилаш ишларини жадаллаштириш орқали углеводородлар захираларини ўстиришни таъминлаш бўйича тегишли бошқарма ва департамент бошлиқларига зарур кўрсатмалар берилди.

Бошқарув раиси ташаббуси билан Газлидаги конларидан қазиб олинаётган газни “Газли” газни қайта ишлаш заводига етказиб бериш тизими қувурларидан газ конденсати маҳсулотини турли уюшган жиноий гуруҳлар томонидан талон-тарож қилинишига чек қўйиш мақсадида, қувурларни қўриқлаш хизматини самарали ҳисоб-китоблардан келиб чиқиб Миллий гвардия қўриқлаш Бошқармаси ходимларига топширилган.

Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари жойлашган пост билан танишиб чиқилди ва уларга яратилган шарт-шароитлар ўрганилди. Ўз навбатида Миллий гвардия ходимларининг масъулиятли вазифани бажаришларида “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан барча шароитлар яратиб берилиши таъкидланди.

Шунингдек, “Қумли” конидан “Газли” газни қайта ишлаш заводигача бўлган газ қувурининг 8-км масофасида аниқланган шикаст етказилган жойи бориб кўрилди.

Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда, газ конденсати маҳсулотини ўғирланиши ҳолатларининг олдини олиш бўйича олиб борилаётган ишларни янги босқичга олиб чиқиш, қўриқлаш ишлари олиб бориладиган жойларни белгилаш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Миллий гвардия ходимлари билан бирга ўғирликларнинг олдини олиш ва қўриқлаш тизимини янада кучайтириш бўйича келишиб олинди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|