November 9, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: 2021 йилнинг 11-12 ноябрь кунлари Қарши шаҳрида Ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси бўлиб ўтади

Бош саҳифа Русский

2021 йил 11-12 ноябрь кунлари Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида “Нефть ва газ, электр энергетика, кимё, тўқимачилик, чарм-пойабзал саноати” мавзусидаги ҳудудий саноат ярмаркаси ўтказилади.

Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ташаббуси билан Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, “Ўзбекнефтгаз” АЖ билан ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

Ярмарка-форумда ёқилғи-энергетика комплексининг йирик саноат корхоналари, 150 га яқин товар ва хизматлари ишлаб чиқарувчи маҳаллий тадбиркорлик субъектлари ҳамда чет эл компаниялари ваколатхоналари иштирок этиши кутилмоқда.

Ушбу ярмарка доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ инвестиция лойиҳалари ҳамда тармоқ корхоналари эҳтиёжлари учун етказиб бериладиган товар ва хизматларни маҳаллийлаштириш имкониятлари кўриб чиқилиб, тармоқлараро ҳамда тармоқ ичидаги кооперация алоқаларини кенгайтириш бўйича аниқ шартномалар имзоланади.

Тадбир доирасида нефть-газ саноати ҳамда илм-фан соҳаларини фаол интеграция қилиш, замонавий илмий-инновацион ишланмаларни тезкор равишда амалиётга тадбиқ этиш борасидаги долзарб вазифалар мавзусида илмий-амалий семинар ўтказилади.

Ярмаркада “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва бошқа бир қатор нефтгаз саноати эҳтиёжлари учун маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи саноат корхоналари ўз стендлари билан иштирок этади.

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри “Мустақиллик” кўчаси 13-уйда жойлашган Қарши олимпия захиралари коллежида ўтадиган ярмарка-форум ишида барча тадбиркорлик субъектларини фаол иштирок этишга таклиф этамиз!

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|