“ИННОПРОМ: “Ўзбекистонда катта саноат ҳафталиги”: “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва Свердловск вилояти ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди

Бош саҳифа Русский

“ИННОПРОМ: “Ўзбекистонда катта саноат ҳафталиги” халқаро саноат кўргазмаси доирасида ташкил этилган Россия Федерациясининг Свердловск вилояти стендида мазкур ҳудуд ҳукумати делегацияси ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ вакиллари ўртасида музокаралар ўтказилди.

Саноат ва фан вазири С.В.Пересторонин раҳбарлигидаги Свердловск вилояти делегацияси таркибидан ушбу ҳудуднинг бир қатор саноат корхоналари раҳбарлари ўрин олган.

Хусусан “Научно-производственный комплекс ВИП” АЖ, “СпецЭнергоМодуль” МЧЖ, “PiTON” МЧЖ, “ДАТАРК” МЧЖ, “РЕФОРМА” МЧЖ қурилиш компаниялари гуруҳи каби корхоналар шулар жумласидандир.

Учрашувда Свердловск вилояти корхоналари ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ ўртасида иккитомонлама манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилди. Хусусан, бурғилаш жараёнларида кенг қўлланиладиган эҳтиёт қисмлар, техник жараёнларни автоматик бошқариш қурилмалари тизими (АСУТП), нефтни қайта ишлаш корхоналари ва нефть базалар учун саноат объектларини демонтаж қилиш каби қўйналишларда ҳамкорлик имкониятлари кўриб чиқилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг тегишли департаментлари ва корхоналари раҳбарлари томонидан бугунги кунда тармоқнинг имкониятлари ҳақида меҳмонларга атрофлича ахборот берилди. Ишлаб чиқариш ва технологик объектларни бошқариш диспетчерлик хизмати, нефть базаларини рақамлаштириш, рақамли кон технологияларини жорий этиш, нефтни қайта ишлаш корхоналарини модернизация қилиш, табиий газни чуқур қайта ишлаш йўналишидаги инвестиция лойиҳалари бўйича маълумотлар тақдим этилди.

Шунингдек, Свердловск вилояти саноат корхоналари учун “Ўзбекнефтгаз” АЖ корхоналарининг маҳсулотлар, бутловчи қисм ва материалларга бўлган эҳтиёжларини онлайн ўрганиш мақсадида ташкил этилган ung.cooperation.uz Виртуал кўргазмасининг имкониятлари ҳақида маълумотлар берилди.

Музокаралар сўнггида “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва Свердловск вилояти саноат корхоналари ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича бир қатор амалий келишувларга эришилди.

“ИННОПРОМ: “Ўзбекистонда катта саноат ҳафталиги” халқаро саноат кўргазмаси доирасида икки томонлама учрашувлар давом этмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|