“Ўзбекнефтгаз”: “Bateman” сиқув компрессор станциясининг ички қисмлари маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ясатилиб, ўрнатилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2020 йилнинг ноябрь ойида Қарши шаҳрида “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг маҳаллийлаштириш ва кооперация павильони билан танишар экан, “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан кооперация даражасини янада кенгайтириш, харидлар жараёнларини тизимлаштириш ва рақамлаштириш ишларига жиддий урғу бериш зарурлиги юзасидан топшириқлар берган эди.

Мазкур вазифа ва топшириқлар ижросини таъминлаш доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг ташаббуси билан бир қатор тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Харидлар жараёнларида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар имкониятларидан кенгроқ фойдаланиш, улар билан саноат кооперацияси ҳамкорлиги асосида импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни тезкор ўзлаштириш, лаборатория ва саноат-тажриба синовларидан ўтказиш жараёнларини кенгайтириш каби тадбирлар шулар жумласидандир.

Ана шундай тадбирлар доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасаруффидаги Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси “Bateman” сиқув компрессор станцияси чет эл ташкилотларида ишлаб чиқилган компрессорлари ички қисмларини Чирчиқ шаҳридаги “UNGM-DR SERVIS MARKAZI” МЧЖ ҚКсида ясаб, тайёрлаш ишлари амалга оширилди.

2003 йилдан буён ишлатилиб келинаётган “Bateman” сиқув компрессор станциясининг агрегатларида Франциянинг “Dresser Rand” компаниясида ишлаб чиқарилган “D12R6B” русумли компрессорларидан фойдаланилади. Ушбу компрессорлар узоқ муддатдан буён ишлатилиши натижасида уларнинг ички қисмлари носоз ҳолатга келиб қолган эди.

Шу сабабли газ ҳайдаш агрегатлари фавқулодда авария ҳолатида ишдан тўхтаб қолганда, компессорларнинг захира ишчи ғилдираклари ва зарур эҳтиёт қисмлари йўқлиги сабабли қисқа фурсатда уларни таъмирлаб, ишга қўшишда муаммолар юзага келмоқда.

Юқоридагиларни инобатга олиб, “Bateman” сиқув компрессор станциясининг “D12R6B” русумли компрессорларининг алмаштириладиган қисмларини таъмирлаш, ишчи ғилдираклар ва зарур эхтиёт қисмларини тайёрлаш учун Чирчиқ шаҳридаги “UNGM-DR SERVIS MARKAZI” қўшма корхонасига бюртма берилди.

Бундай эҳтиёт қисмлар шу пайтга қадар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмаганлиги сабаб дастлаб синов учун ишлатиб кўриш мақсадида бир комплект “алмаштириладиган қисми” ясатилди. Октябрь ойида “Ўзбекнефтгаз” АЖ мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан ушбу ясалган эҳтиёт қисмлар сиқув компрессор станциясидаги компрессорга ўрнатилиб, ишлатилиб кўрилди ва унинг мувофиқлиги синовдан муваффақиятли ўтди.

Ҳозирда “Bateman” сиқув компрессор станциясининг ички қисмларининг янгиланганлиги натижасида газ ҳайдаш агрегатлари ишчи ҳолатга келтирилиб, узлуксиз бир меъёрда ишлаши таъминланди.

Маълумот учун: “Bateman” сиқув компрессор станцияси Қашқадарё вилояти Ғузор тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, 4 дона газ ҳайдаш агрегатлари мавжуд. Унинг лойиҳавий қуввати йилига 13 млрд куб метр табиий газни ҳайдаб беришга эга.

Станция 2003 йилда Америка Қўшма Штатларининг “Dresser Rand” ва “General Electric” компанияларида ишлаб чиқарилган газ ҳайдаш агрегатлари ўрнатилган ва ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|