“Ўзбекнефтгаз”: “Жанубий Кемачи” сиқув компрессор станциясидаги газ ҳайдаш агрегати муваффақиятли таъмирланиб, ишга қўшилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларнинг ишлаб чиқариш қувватини тиклаш ҳамда табиий газни қазиб чиқариш бошқармалари сиқув компрессор станцияларида амалга ошириладиган режали таъмирлаш ишларини сифатли ва ўз вақтида ишга тушириш борасида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Ушбу чора-тадбирларни ижросини таъминлаш мақсадида “Кўкдумалоқгаз” ҚК МЧЖга қарашли “Жанубий Кемачи” сиқув компрессор станцияси ёрдамида “Жанубий Кемачи” конидан кунлик 4 млн куб метрга йўлдош газлар қазиб олинади. Ушбу сиқув компрессор станциясининг асосий вазифаси паст босимли йўлдош газларни юқори босимга кўтариб бериш ва қудуқлардан келаётган табиий газнинг самарали қазиб олинишига эришишдан иборат.

“Жанубий Кемачи” сиқув компрессор станциясидаги 300-сонли газ ҳайдаш агрегатининг “НК-16-18СТ” русумли газ турбинали двигателида вужудга келган носозлик “Ўзбекнефтгаз” АЖининг малакали мутахассислари ёрдамида бартараф этилиб, газ турбинали двигатель таъмирланиб, агрегат қайта ишга қўшилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли ДКС-3 “Кўкдумалоқ” сиқув компрессор станциясида захирада турган
“НК-16-18СТ” русумли газ турбинали двигателдан “ДЧВ-2500” турдаги эҳтиёт қисми ечиб олиниб, “Кўкдумалоқгаз” ҚК МЧЖга қарашли “Жанубий Кемачи” сиқув компрессор станциясига олиб борилди ва носозлик аниқланган 300-сонли газ ҳайдаш агрегатига ўрнатилиб, ишга қўшилди.

Натижада газ ҳайдаш агрегатларини узлуксиз, бир меъёрда ишлаши таъминланишига ҳамда табиий газ қазиб олиш ҳажмининг қисқаришини олдини олишга эришилди.

Маълумот учун: “Жанубий Кемачи” сиқув компрессор станцияси Бухоро вилояти Қоровулбозор тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, 4 дона газ ҳайдаш агрегатлари мавжуд ва йилига 1,5 млрд куб метр табиий газни ҳайдаб бериш қувватига эга. Станция 2017 йилда Россия давлатининг “КМПО” АЖ ва Украина давлатининг “Мотор Сич” АЖ заводларида ишлаб чиқарилган газтурбинали двигателлари газ ҳайдаш агрегатларига ўрнатилиб, ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|