“Ўзбекнефтгаз”: Тизим корхона ва ташкилотларига қарашли автомашиналарга GPS трекер мосламаси ўрнатилмоқда (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан, автотранспорт воситаларининг самарасиз ҳаракатини олдини олиш учун Жамиятнинг Транспорт департаменти томонидан GPS трекер мосламаси ўрнатилмоқда.

Жумладан, Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига тегишли 86 дона автомототранспорт воситаларига GPS трекер мосламаси ўрнатилиб, ҳаракат йўналишини онлайн тарзда кузатиш имконияти яратилди.

Бошқарув раисининг Газли регионида 2021 йил 23 апрель куни ташрифи доирасида ўтказилган ишлаб чиқариш ва ташкилий масалаларга бағишланган йиғилишда берилган топшириқлар ижросини бажариш юзасидан Газли НГҚЧБга тегишли 86 дона автомоторанспорт воситаларига GPS трекер мосламаси ўрнатилди.

Автомоторанспорт воситаларидан, 24 дона ярим тиркама, 12 дона махсус, 5 дона автобус, 5 дона юк ташувчи, 15 дона махсус енгил, 3 дона енгил автотранспортга мослама ўрнатилди ва уларининг ҳаракатланиши онлайн тарзда GPS мутахассислари томонидан кузатиб борилмоқда.

Қолган 22 дона автомототранспорт воситаларига GPS трекер мосламасини ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.

Таъкидлаш керакки, Жамият тизимидаги ташкилот ва корхоналарда мавжуд барча автотранспорт воситаларига GPS ўрнатилиб, ортиқча харажат олдини олиш чоралари кўрилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|