January 28

“Ўзбекнефтгаз”: Қашқадарё вилоятида кузатилган кучли шамол натижасида ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш қурилмаларида авариявий тўхталиш бўлди

Бош саҳифа Русский

2021 йилнинг 28 январь куни соат 11:20 да Қашқадарё вилояти ҳудудида кучли шамол бўлиши натижасида, электр таъминотида узилишлар содир бўлди ва унинг оқибатида Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Шўртан-1” (Бетман), “Шўртан-2” (КМПО), “Шимолий Нишон”, сиқув компрессор станцияларида жами 11 та газ ҳайдаш агрегатлари, Пропан бутан аралашмасини олиш қурилмасида 1- ва 5-сонли технологик қурилмалари ҳамда Шўртан газ кимё мажмуасида полиэтилен ишлаб чиқариш қурилмалари авариявий тўхталиш бўлди.

Малакали мутахассислар томонидан кўрилган тезкор чоралар натижасида, соат 15:00 га қадар жами тўхтаган газ ҳайдаш агрегатларидан 10 таси, пропан бутан аралашмасини ажратиб олиш қурилмаларининг барчаси ҳамда полиэтилен ишлаб чиқариш қурилмаси қайта ишга туширилди ҳамда магистраль газ қувурларига табиий газ етказиб бериши барқарорлиги таъминланди.

Ҳозирда “Шўртан-1” сиқув компрессор станциясидаги 1 та газ ҳайдаш агрегатини ишга тушириш ишлари олиб борилмоқда. Ҳолат юзасидан қўшимча маълумотлар тақдим этиб борилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|