“Ўзбекнефтгаз”: Нефть ва газ соҳаси ходимлари ўртасида “Zakovat” интеллектуал мусобақаси ўтказилмоқда

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 19 январь куни маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштиришга бағишланган видеоселектор йиғилишида жамият ҳаётининг танасини иқтисодиётга, унинг жони ва руҳини маънавиятга қиёслаган эдилар. Зеро, иқтисодиётнинг ривожига ҳам айнан соғлом фикрли, илм-маърифатли, эл манфаатини ўйлаб иш тутадиган, эл-юртига садоқатли кадрларгина ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиши мумкин.

Ишчиларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш ҳамда баҳс-мунозаралар орқали фикр доирасини кенгайтиришга қаратилган, ақлни чархловчи мусобақаларни ташкил этишда “Zakovat” мусобақаси эътиборга лойиқдир.

Шу сабабли, “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг барча бошқарма ва корхоналарида фаолият олиб бораётган ишчи-ходимлари ўртасида "Zakovat" мусобақасини ташкил этиш йўлга қўйилди.

Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг ишчи-ходимлари ўртасида ўтказилган “Zakovat” интеллектуал мусобақасининг биринчи босқичи ҳам қизғин баҳс-мунозараларга бой бўлди.

Мазкур мусобақада бошқармадаги мавжуд цехлардан сараланган 14 та жамоа иштирок этди. Яъни ҳар бир жамоада 6 нафардан, жами 84 нафар ишчи-ходимлар жалб этилди.

Билимлар беллашувида муваффақиятга эришган ишчи-ходимлар рағбатлантирилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|