October 25, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: Тизимдаги корхоналарда фаолият юритадиган 40 мингга яқин ишчи-ходимлар сайловда овоз беришди

Бош саҳифа Русский

Маълумки, кеча – 24 октябр куни Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайлов бўйича мамлакатимиздаги барча сайлов участкаларида соат 20.00 да овоз бериш ишлари якунланди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий Сайлов комиссиясини раиси Зайниддин Низомходжаев берган дастлабки маълумотларга кўра, ҳозирга қадар мамлакатимиз бўйича сайловда иштирок этганлар 16 миллион 36 минг 914 нафарни ёки 80,8 фоизни ташкил этмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, сайловлар ҳар бир фуқаронинг мамлакат ҳаётида, унинг бошқарувида фаол иштирок этишига қаратилган бўлиб, инсон ҳамда жамият ва давлат ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш учун шароит яратиб беради.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги барча нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари, қайта ишлаш заводлари, маҳсулотни сақлаш ва тарқатиш базаларида фаолият олиб бораётган 38 193 нафар ишчи-ходимлар ушбу имкониятдан фойдаланиб, 24 октябрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фаол қатнашишди.

Ўз тақдирларига бефарқ бўлмаган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг навбатдаги президентлигига муносиб кўрган номзодлари учун овоз беришди.

Ҳудудлардаги аҳоли яшаш пунктларидан олисда жойлашган нефть ва газ конларида вахта усулида ишлаётганлар, олис чўл бағрида жойлашган заводларнинг “Ишчилар шаҳарча”сида яшаётган ходимлари ўз овозларини махсус ташкил этилган кўчма сайлов участкалар орқали овоз беришди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|