“Ўзбекнефтгаз”: Қашқадарёда табиий газ ва газ конденсати қазиб олинадиган янги қудуқ очилди (Видео)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан жамият тасарруфидаги бошқармаларда қатор геологик-техник тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Зеварда” нефть-газ конденсат конидаги 309-сонли қудуқда ҳам бурғилаш ишлари тугатилди. Қудуқнинг 2764–2827 метр очиқ ўзанида ўзлаштириш ишлари олиб борилди.

Натижада, қудуқдан кунлик 66 минг куб метр саноат миқёсидаги табиий газ ва 1,3 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.

Ҳозирда ушбу қудуқнинг устини жиҳозлаш ва уни газ коллекторига қўшиш ишлари бажарилмоқда.

Маълумот учун: “Зеварда” нефть-газ конденсат кони Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманида жойлашган бўлиб, 1979 йилда ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|