“Ўзбекнефтгаз”: 20 та бошқарма ва корхонада “ISO 45001” ва “ISO 14001” халқаро стандартлари тадбиқ этилган

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан тизимдаги нефть ва газ қазиб чиқариш, қайта ишлаш, ишлаб чиқариш, сақлаш ва тарқатиш корхоналаридаги бошқариш тизимини такомиллаштириш, ишчи-ходимларнинг соғлиғини сақлаш ва меҳнат хавфсизлигини таъминлаш, атроф-муҳитнинг экологик ҳолатини тизимли бошқаришда ҳозирги давр талабига мос келишини таъминлаш мақсадида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги 2021 йил 8 ойи мобайнида жами 20 та бошқарма ва корхоналарда “ISO 4500” (OHSAS 18001) ва “ISO 14001” стандартлари тадбиқ этилган.

Жумладан:

• 3 та нефть газ қазиб чиқариш корхоналарида (Шўртан, Водий, Гиссарнефтгаз);
• 1 та нефть қайта ишлаш заводида (Бухоро);
• 1 та газни қайта ишлаш заводида (Муборак);

• 2 та газ кимё мажмуаларида (Шўртан, Устюрт)
• 9 та нефть база корхоналарида (Чинобод, Тўрақўрғон, Жиззах, Гулистон, Тахиатош, Андижон, Пахта, Бухоро, Фарғона, Термиз);
• 3 та сервис корхоналарида (“Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш”, “Ўзнефтгаз бурғилаш ишлари”, “Махсусэнергогаз”).

Халқарор стандартларининг тадбиқ этилиш таҳлиллари шуни кўрсатдики, ўтган 2020 йил мос даврга нисбатан 5 фоизга, 2017 йилга нисбатан эса 45 фоизга кўпдир.

Маълумот учун:

• 2017 йилда 11 та;
• 2018 йилда 15 та;
• 2019 йилда 17 та;
• 2020 йилда 19 та бошқарма ва корхоналарда Халқаро стандартлар тадбиқ этилган.

Саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги департаменти томонидан уларнинг фаолияти халқаро стандартлар асосида доимий юритилиши назорат қилиб борилади.

Ўтган давр давомида “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги бошқарма ва корхоналар мутахассислари учун хавфсизлик маданиятини ривожлантириш, “ISO 45001” ва “ISO 14001” стандартларининг “Ички аудитнинг амалий жиҳатлари” мавзусида ZOOM дастури орқали онлайн ва офлайн ўқув семинарлари ташкил этилди. Йил бошидан ушбу семинарларда жами 444 та мутахассис ўқитилди.

Шунингдек, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича 1998 нафар ходим, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги қошидаги ўқув марказида 100 нафар ходим, биринчи тиббий ёрдам бериш бўйича 14 нафар ходим ва ёнғин хавфсизлиги йўналишлари бўйича 8 нафар ходим ҳамда саноат хавфсизлиги йўналиши бўйича 177 нафар ўқитилди.

Бошқарма ва корхоналарда фаолият олиб бораётган ходимларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун 144 жуфт “ПШ-1” аппарати, 6 500 жуфт противогаз ва 285 жуфт сиқилган ҳаво аппаратлари тарқатилди. Йил бошидан буён 65 695 жуфт ишчилар қўлқоплар тарқатилди.

Бундан ташқари, ишчи ходимлар соғлиғини муҳофаза қилиш бўйича 12 900 нафар ходим тиббий кўрикдан ўтказилган. Тиббий кўрик натижасига кўра, 567 нафар ходим даволанишга тавсия этилган ва 114 нафари даволанишга юборилган. Қўпол хатоларга йўл қўйган 88 нафар ходимга ҳайфсан ва 12 нафарига ўртача ойлик иш ҳақидан 30 фоиздан кўп бўлмаган миқдорда интизомий жазо чоралари кўрилди. 27 нафар ходим рағбатлантирилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|