December 10, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг фавқулодда вазиятларга тайёргарлик даражаси баҳоланди

Бош саҳифа Русский

Жорий йилнинг 2-4 декабрь кунлари “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида хавфсизлик, қўриқлаш ва мудофаа қилиш, фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва фуқаро муҳофазаси йўналишлари юзасидан олиб борилаётган ишлар ҳолати ўрганилди.

Ўрганиш давомида, заводнинг қўриқланиши, периметрлар ва назорат ўтказиш жойларининг техник қўриқлаш ва кузатув воситалари билан таъминланганлиги, ҳужжатлар тартиби, ҳарбий хизматчилар учун яратилган шарт-шароитлар назоратдан ўтказилди. Шунингдек, фуқаро муҳофазаси борасида амалга оширишган ишлар, хусусан, ишчи-хизматчиларни муҳофазалаш объектлари ва уларни ҳимоялашдаги ишлар аҳволи ўрганиб чиқилди.

“Бухоро НҚИЗ” МЧЖ қўриқлаш ва мудофаа ишларининг йўлга қўйилганлиги, муҳофазага оид зарур асбоб-анжомлар, махсус кийим-кечаклар билан таъминланганлиги, тегишли низом, режа ва бошқа норматив ҳужжатларнингвилоят ФВБ билан келишилганлиги маълум бўлди.

Ходимларнинг фавқулодда ҳолатларга шайлигини синовдан ўтказиш мақсадида қўриқлаш хизмати ва фуқаро муҳофазаси тузилмалари шахсий таркибида “Йиғин” сигнали бўйича текширув машқи ўтказилди.

Мазкур сигнал бўйича қўриқлаш хизмати ва фуқаро муҳофазаси тузилмаларининг 80 фоиз аъзолари 30 дақиқа оралиғида белгиланган ҳудудга етиб келишди ва шартли равишда содир бўлган фавқулодда вазиятни бартараф этишди.

Заводда хавфсизлик, қўриқлаш ва мудофаа қилиш, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва фуқаро муҳофазаси қонунчилик талаблари асосида йўлга қўйилганлиги сабаб тайёргарлик даражаси “ТАЙЁР” деб баҳоланди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|