“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев “Citi” банк ҳудудий директори Эмре Картер билан музокаралар олиб борди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекистон: Иқтисодий ислоҳотлар сарҳисоби ва истиқболи” мавзусида ўтказилаётган халқаро иқтисодий форум доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги мутахассислар аъзолари “Citi” ҳудудий банк директори Эмре Картер билан учрашди.

Дунёдаги энг йирик банклардан бири ҳисобланган “Citi” банк ҳозирда кўпгина йирик молиявий хизматларни амалга ошириб келмоқда.

Ушбу халқаро банк дунёнинг 160 та мамлакатида молиявий ҳаракатларни амалга ошириш баробарида 200 миллионга яқин мижозларга хизмат кўрсатади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ўз молиявий имкониятларини янада кенгайтириш мақсадида ушбу банк билан ҳамкорликни йўлга қўймоқда. Жумладан, форум давомида Ўзбекистондаги нефть ва газ соҳаси ҳақида маълумотлар берилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан амалга оширилаётган самарали ишлар, натижадорлик ва инвестицион лойиҳаларнинг бажаралиши борасида суҳбатлашилди.

Томонлар ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари ва лойиҳаларнинг амалга ошириш борасида фикр алмашишди.

Ўзаро учрашув якунига кўра, “Citi”нинг лойиҳаларда иштирок этиши ва Жамиятнинг ривожланиши йўлида кўмакдош бўлиши таклифи маъқулланди.

Шунингдек, йўналишларни чуқурроқ ўрганиш ва янги лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга келишиб олинди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|