“Ўзбекнефтгаз”: Ишчи-ходимлар она тилимизга бўлган ҳурматини #onatilimfaxrim челленжида ифода этишмоқда (Фото)

Бош саҳифа Русский

Тил – моддий, маънавий меросни сақлаш ва бойитишнинг энг кучли воситаси ҳисобланади. Ўзбек тилига давлат тили мақомининг берилиши халқимизнинг миллий мустақилликка эришиш йўлидаги муҳим силжишлардан бири бўлиб, она тилимизнинг бор гўзаллиги ва жозибасини тўла намоён этиш билан бирга, уни илмий асосда ривожлантириш борасида ҳам кенг имкониятлар яратди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан бугунги кунда акциядорлик жамиятида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, “Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили тўғрисида”ги Қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчи лавозими ташкил қилиниб, давлат тилини ривожлантириш чора-тадбирларининг ижросига оид режалар белгиланди.

Нефть ва газ қазиб объектлари – конлар, қудуқларнинг номлари, шунингдек, бинолар пештоқидаги номлар ҳамда йўриқномаларни қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлаштиришга асосий эътибор қаратилмоқда.

Акциядорлик жамияти тасарруфидаги нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари, қайта ишлаш заводлари, маҳсулотларни сақлаш ва тарқатиш базаларининг ишчи-ходимларида ўзбек тилига бўлган эътибор ва ҳурматни кучайтириш мақсадида 21 октябрь – “Ўзбек тили байрами куни” кенг нишонланмоқда.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ тасарруфидаги барча нефть ва газ объектлари ишчи-ходимлари она тилимизга бўлган чексиз ҳурматларини #onatilimfaxrim челленжида ифода этишмоқда.

ФОТОЛАВҲАЛАР

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|