“Ўзбекнефтгаз”: Тизимни техник жиҳатдан тартибга солиш бўйича таркибий ислоҳотлар янада такомиллаштирилмоқда

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 июндаги “Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида давлат бошқарувини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ–6240-сонли Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–5133-сонли қарорида “Ўзбекнефтгаз” АЖ учун қатор вазифалар белгиланган.

Мазкур вазифалар ижросини ўз вақтида ва сифатли бажариш мақсадида, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев ташаббуси билан тизимда ишлаб чиқаришни техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаш ва метрология соҳаларида таркибий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, соҳани халқаро андозаларга мослаштириш, стандартлардан кенг фойдаланиш муҳитини яратиш, мувофиқликни баҳолаш жараёнларига замонавий услубларни жорий қилиш мақсадида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, “Ўзбекнефтгаз” АЖ ҳамда Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги билан ҳамкорликда икки томонламан тармоқ корхоналарида халқаро стандартларни жорий қилиш, синов базасини такомиллаштириш ва ишчи-ходимларнинг малакасини ошириш бўйича тармоқ жадвали имзоланди.

Ҳозирги кунда “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги бошқарма ва корхоналарда мазкур тармоқ жадвалига асосан қуйидагилар амалга оширилмоқда:

“Uzbekneftegaz GTL” заводи ва Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида синов лабораторияларини ташкил қилиш, замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш, лаборатория ходимларини ўқитиш ҳамда аккредитация марказидан тегишли гувоҳномаларни олиш ишлари;

Муборак ва Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларидаги мавжуд синов лабораторияларини замонавий лаборатория асбоб-ускуналри билан жиҳозлаш, лаборатория ходимларини стандартлар институтида ўқитиш бўйича ишлар босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|