“Ўзбекнефтгаз”: Соҳада қариндош-уруғчилик, таниш-билишчилик, суистеъмолликлар билан боғлиқ ҳолатларга қарши кескин чоралар кўрилмоқда

Бош саҳифа Русский

Нефть ва газ соҳаси мураккаб соҳа бўлиб, унда фаолият юритувчи малакали ходимларнинг эгаллаган улкан касбий тажриба ва амалий кўникмаларни яқинлари, оила аъзолар билан бўлишиши, натижада, ёш авлоднинг келгусида ушбу соҳа ривожига катта ҳисса қўшишига ишонч билдирилиб, бунинг учун қулай шарт-шароитлар яратиб келинмоқда.

Бироқ, баъзи ҳолларда меҳнат қонунчилигига зид равишда, қариндошчилик муносабатлари ходимнинг мансаб ёки хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир кўрсатадиган ҳамда шахсий манфаатдорлик билан Жамиятнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик юзага келиши мумкин бўлган вазиятни туғдирмоқда.

Баъзан савол туғилади: “Менинг ака-укам бўлса ҳамма ўзининг иши учун жавоб беради”, ёки агар яқин эмас бир қадам узоқроқ қариндоши бўлса “Менинг қариндошим, айтайлик жияним, қонунчиликка мувофиқ яқин қариндош ҳисобланмайдику?”, ёки “менинг укам бевоситақўл остимда ишламайдику?” ишга олаверсак бўлади деган мулоҳазалар пайдо бўлади. Энг ачинарлиси, бундай ҳолатларда танлов, мутахассиснинг малакаси, салоҳияти иккинчи даражали бўлиб қолади.

Мисол учун, корхонада иқтисод ишлари бўйича директор ўринбосарининг яқин қариндоши бўлган укаси, мазкур корхонада бухгалтер бўлиб ишлайди. Ёки жияни,поччаси бўлсин. Ушбу бухгалтер банк ёки солиқ қонунчилиги, иш ҳақи билан боғлиқ жиддий хато-камчиликларга йўл қўйди.

Раҳбар қариндош қандай ҳаракат қилади? Албатта, аксарият ҳолатда йўл қўйилган хато-камчиликларни яширишга ва қариндошини ҳимоя қилишга ҳаракат қилади ёки корхонанинг қўриқлаш хизмати бошлиғининг қариндоши қоровул лавозимида ишлайди. Унга топширилган ҳудудда ўғирлик ҳолати содир бўлганда, бошлиқ томонидан вазиятга кўз юмиш ҳолатлари бўлиши мумкин эмасми?

Корхона Бош энергетиги раҳбарлигида хизмат қиладиган муҳандис куёви ўз хизмат вазифаларини суистеъмол қилиш ҳолатларида унга нисбатан чора кўрилишида субъектив муносабатлар бўлмайдими? 5-10 км кабель материалини ноқонуний ҳисобдан чиқариб, ўзлаштириб қўйса нима қилади ва қандай чора кўради? Албатта ими-жимида “қозонни ёпиғлиғича қолдириш” ҳаракатига тушади.

Корхона билан ҳамкорлик қилаётган тадбиркорлар ёки, бошқачасига айтганда, контрагентлар таркибида бундай қариндошчилик, таниш-билишчилик ҳолатларини бўлиши, суистеъмолликлар билан боғлиқ ҳавф-хатарлар даражасини янада ошириши аниқ.

Албатта, ҳаётда юқоридаги каби манфаатлар тўқнашуви юз бериши эҳтимоли юқори даражада бўлган мисолларни кўплаб келтиришимиз мумкин.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига кўра, Жамият таркибидаги корхона ва ташкилотларда комплаенс назорат йўналишида тўғридан-тўғри ва потенциал манфаатлар тўқнашувини аниқлаш, бартараф этиш ва келгусида олдини олиш, шундай ҳолатларда фаолият юритаётган ходимларни бошқа лавозимларга ўтказиш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Бунинг натижасида жамият тизимида ҳам жуда кўп ҳолатларда қариндош-уруғчилик муносабатларини авж олганлиги, бундай муносабатларнинг бевосита хизмат вазифасига кўра тўғридан-тўғри бўйсунувидаги лавозимларда ҳам учраётганлик холатлари аниқланиб, бу бўйича Бошқарув раиси томонидан танқидий муносабат билдирилди.

Мисол учун, бир корхонада фаолият олиб борадиган бош технологнинг 5 та қариндоши қўл остидаги асосий ишлаб чиқариш цехида ишлайдиган бўлса, бошқа бир энергетикнинг 4 та қариндоши қўл остидаги электр таъминот цехида фаолият юритиб келмоқда.

Худди шундай, бир корхона директорининг укаси бўлим бошлиғи лавозимида ишласа, директор ўринбосарининг укаси муҳандис энергетик лавозимида ёки харидлар бўлими бошлиғининг қизи эса мазкур бўлимда моддий техник таъминоти бўйича муҳандис лавозимида ишлаб келаётганлиги каби ҳолатлар аниқланган.

Жамиятнинг бошқармалари (завод), корхона ва нефть базаларида ишловчи ходимлар ўртасида 220 та ҳолатда манфаатлар тўқнашувининг асосий омили бўлган қариндош-уруғчилик муносабатлари аниқланган бўлиб, 127 та ҳолатда манфаатлар тўқнашуви бўйича тегишли мувофиқлаштириш ишлари амалга оширилди.Қолган муносабатларни тартибга солиш ва мувофиқлаштириш юзасидан тегишли ишлар олиб борилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимини шаффоф этишга қаратилган ислоҳотлар ҳамда манфаатлар тўқнашувини олдини олиш йўлидаги профилактика ишлари давом эттирилмоқда ва келгусида ҳам ушбу назорат ишлари натижалари бўйича маълумотлар тақдим этилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|