January 21

“Ўзбекнефтгаз”: Корхоналар учун маҳсулот ва хизматлар етказиб беришда маҳаллий бозор контенти икки бараварга кенгайтирилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг ташаббус ва кўрсатмалари асосида 2021 йилда ишлаб чиқариш эҳтиёжларини қондиришда маҳаллий маҳсулот улушини кенгайтириш, тармоқлараро кооперацияни рағбатлантириш, ҳамкорлар томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар техник параметрлари ва сифатини тегишли талаблар ва стандартларга мослаштиришга кўмаклашиш борасида ишлар янги босқичга олиб чиқилди.

2021 йил давомида “Ўзекнефтгаз” АЖ ва унинг тармоқ корхоналари томонидан портал орқали умумий қиймати 925,1 млрд сўмлик 2755 та шартнома имзоланиб, ижрога қаратилган (2020 йилда 445,6 млрд. сўмлик 1803 та шартнома).

Мазкур шартномалардан 423,9 млрд сўмлик ёки 2371 таси (45,8 фоиз) – маҳсулот, бутловчи буюм ва материаллар учун тузилган бўлса 501,1 млрд сўмлик 384 та шартнома (54,2 фоиз) – саноат хизматлари кўрсатиш учун тузилганлигини айтиш мумкин.

Таъкидлаш жоизки, шартномаларнинг асосий қисми Навоий, Термиз, Бухоро, Нукус, Қарши ва Тошкент шаҳарларида ташкил этилган ҳудудий саноат ярмаркаларида давомида расмийлаштирилган. Ҳудудий саноат ярмаркалари тадбирлари давомида жами 492,0 млрд сўмлик 605 та шартнома (ёки қиймат кўрсаткичи бўйича 53,2 фоиз) ҳамда 248 та кооперация ҳамкорлиги меморандумлари имзоланди.

Расмийлаштирилган шартномаларни бевосита истеъмол объекти кесимида ўрганилганда 673,0 млрд сўмлик 1 083 та шартнома “Ўзбекнефтгаз” АЖ таркибидаги бошқарма ва департаментлар улушига тўғри келишини кўришимиз мумкин (ёки 72,7 фоиз).

Шу жумладан, Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси - 157,8 млрд сўмлик 176 та шартнома, Муборак газни қайта ишлаш заводи - 157,1 млрд сўмлик 174 та шартнома, Муборак нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси - 144,5 млрд сўмлик 311 та шартнома, Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармаси - 132,7 млрд сўмлик 87 та шартнома, департаментлар ва бошқа бўлинмалар - 42,3 млрд сўмлик 52 та шартнома, Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси - 38,5 млрд сўмлик 283 та шартнома.

Ҳисобот йилида тизимда алоҳида юридик субъект кўринишида фаолият юритаётган корхона ва ташкилотлар томонидан ҳам маҳаллий бозор контенти кенгайтирилиб, қиймати 252,1 млрд сўмлик 1 672 та шартнома имзоланган (ёки 27,3 фоиз).

Шу жумладан, “Ўзнефтгазбурғилаш ишлари” МЧЖ - 147,9 млрд сўмлик 657 та шартнома, “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ – 34,2 млрд сўмлик 502 та шартнома, “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ – 29,0 млрд сўмлик 328 та шартнома, “Узкоргазкемикал” ҚК МЧЖ - 20,9 млрд сўмлик 69 та шартнома, “Uzbekistan GTL” МЧЖ – 14,4 млрд сўмлик 75 та шартнома, “Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш” АЖ – 4,7 млрд сўмлик 24 та шартнома, “Ўзлитинефтгаз” АЖ – 0,52 млрд сўмлик 14 та шартнома, “Махсусэнергогаз” АЖ – 0,3 млрд сўмлик 3 та шартнома ва ҳоказо.

Илгари импорт қилинган маҳсулотларни маҳаллийлаштириш бўйича имзоланган меморандумларни ижрога қаратиш йўналишида олиб борилган ишлар ҳажми ҳам салмоқли бўлди. Натижада умумий қиймати 105,7 млрд сўмлик 228 та шартнома доирасида маҳсулотлар харид қилинди.

Бевосита маҳсулот кесимида ўрганилганда, иссиқлик алмаштиргич, силикагель, фаоллаштирилган кўмир, барит концентрати, “Foamtrol AF 1440E” (сувни кўпириб кетишини секинлаштирувчи кимёвий реагент), “Gengard GN 7004” (сув таркибидаги фосфатни ошириш учун кимёвий реагент), коагуляцион фильтр элементлар, каустик сода, турли хил манометрлар каби маҳсулотлар маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан харид қилиниб, уларнинг импорти олди олинганини кўриш мумкин бўлади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|