“Ўзбекнефтгаз”: Полиетилен маҳсулотини европа бозорларига олиб кириш бўйича Латвия компанияси билан музокаралар олиб борилди

Бош саҳифа Русский

Европа иттифоқида Ўзбекистон Республикаси товар-хомашё биржаси томонидан ташкил этилган биринчи биржа савдо майдончаси очилиши муносабати билан ушбу савдо майдончасининг таъсисчиси ҳисобланган Латвиянинг “Shipleart” МЧЖ компанияси бошқарув раиси Александр Петров бошчилигидаги Ишчи гуруҳи Шўртан газ кимё мажмуасига ташриф буюрди.

Ташриф давомида Ишчи гуруҳи томонидан мажмуада ишлаб чиқарилаётган полиэтилен маҳсулотига катта қизиқиш билдирилиб, икки давлатнинг экспорт-импорт йўналишидаги компаниялари билан келгусидаги ҳамкорлиги шунингдек, ўзбек компанияларининг Европадаги вакилликлари ҳамда қўшма корхоналарни ташкил этиши юзасидан музокаралар олиб борилди.

Музокара жараёнида тузилиши режалаштирилаётган меморандум доирасида Рига шаҳрида очилган биринчи биржа савдо майдончаси орқали Шўртан газ кимё мажмуасида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни европа бозорига олиб кириш имкониятлари муҳокама қилинди.

Рига шаҳрида янги савдо майдончасининг ишга туширилиши ҳамда ЎзРТХБнинг чет элдаги ваколатхоналари сонининг кўпайиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 мартдаги “Юқори ликвидли ва монопол товарларни сотиш жараёнларига бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–5031-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда европа мамлакатларига, хусусан, нефть маҳсулотлари, қора металл, кимё маҳсулотлари, электротехника машиналари ва ускуналари экспорти ҳажмининг ошишига ёрдам бериш билан бир қаторда Ўзбекистонда харидоргир бўлган бир қатор озиқ-овқат маҳсулотларининг импорт нархларини барқарорлаштиришга катта ҳисса қўшади.

“Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|