“Ўзбекнефтгаз”: Қашқадарёда қайта таъмирланган қудуқдан табиий газ ва газ конденсати олинмоқда (Видео)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан конларда табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш, углеводородлар захирасини ошириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Қудуқларда капитал таъмирлаш ишларини бажариш баробарида, янги қудуқлар бурғиланиб, тугатилган қудуқлар мажмуасида турганлари эса қайта таъмирланиб, ишга қўшилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Шимолий Муборак” конидаги қудуқларда ҳам капитал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан, 50-сонли қудуқда “Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш” АЖ мутахассислари томонидан олиб борилган капитал таъмирлашдан сўнг, қудуқ ишга туширилди.

Ушбу қудуқда қуйи XVIII қатламнинг 2070–2064 метр оралиқлари сув йўлини беркитиб, юқори XV-қатламнинг 1761–1765 метр оралиғи перфорация қилинди. Натижада қудуқдан кунлик 90 минг куб саноат миқёсида табиий газ ва 1,8 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.

Маълумот учун: “Шимолий Муборак” газ конденсат кони Қашқадарё вилоятининг Муборак туманида жойлашган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|