January 16

“Ўзбекнефтгаз”: Илмий ташкилотлар қўллаб-қувватланиб, олимларнинг илмий салоҳиятидан самарали фойдаланилмоқда

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев томонидан нефть ва газ конларини очиш ва уларни қайта ишловчи қурилмаларнинг барқарор ишлашини таъминлашда фан олимлари, докторант, тадқиқотчилари билан ҳамкорликда ва бамаслаҳат иш олиб бориш ҳамда илмий ташкилотларни моддий қўллаб-қувватлаш асосий вазифа қилиб белгилаб берилган.

Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кимё ва биология йўналишларида узлуксиз таълим сифатини ва илм-фан натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори дастуруламал бўлмоқда.

Ўтган 2021 йилда Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг бир қатор илмий текшириш институтлартни моддий қўллаб қувватлаш ҳамда олимлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш борасида самарали ишлар амалга оширилди.

Хусусан, Тошкент шаҳрида жойлашган “Иммунология ва инсон геномикаси институти асосий биносида капитал таъмирлаш ишлари якунланди ҳамда янгидан 7 қаватли Хўжайра терапияси бўлими биноси қуриб битказилди. Айни пайтда, бинонинг ташқи ва ички қисмларида ғишт териш, сувоқ қилиш ҳамда электр монтаж қилиш ишлари олиб борилмоқда.

Капитал таъмирланиб, фойдаланишга топширилган институт лабораторияларни жиҳозлаш ва керакли замоновий асбоб ускуналар билан таъминлаш мақсадида 7 млрд сўм пул маблағлари ажратилди.

Микробиология институтида замонавий тупроқ ва сувни нефт қолдиқлари билан ифлосланган даражасини аниқлаш ва микробиологик тозалаш усулларини ишлаб чиқиш учун ихтисослаштирилган лабораторияни ташкил этиш мақсадида институт лабораторияларини таъмирлаш ишларини олиб бориш учун 500 млн сўмлик пул маблағлари ажратилди. Таъмирлаш ишлари 2022 йилда тугатилиб керакли кимёвий реагентларга, асбоб-ускуналар ва жиҳозлар билан таъминланади.

Яратилган имкониятлар натижасида айни пайтда олимлар нефть ва газ қазиб олишда ускуналар биокоррозиясини чақирувчи микроорганизмларни хусусиятларини ўрганиш ва уларни биологик ингибиторларини ишлаб чиқиш ҳамда ер қатламларидан микроорганизмлар ёрдамида нефт-газ олиш унумдорлигини ошириш бўйича илмий тадқиқот ишларини олиб боришмоқда.

Илмий текшириш институтларининг мутахассислари “Шўртан газ кимё мажмуаси ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш” лойиҳаси доирасида полимер маҳсулотлари сифат кўрсатгичларини аниқлашга йўналтирилган илмий лаборатория ташкил этиш бўйича, харид қилинадиган қурилмалар ва ускуналар рўйхати ва синов қурилмаларини аккредитациядан ўтказиш ва амалиётга жорий этиш бўйича керакли ишларни давом эттиришмоқда.

Углеводородларни қабул қилиш, сақлаш ва жўнатиш сиғимларида енгил учувчан углеводородларнинг учувчанлигини ҳамда оловланиши олдини олувчи 300000 дона сузувчи понтон қурилмасини жамият тасарруфидаги Сирдарё, Жиззах, Сурхондарё, Навоий, Бухоро, Хоразм вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасидаги иссиқ иқлимли ҳудудларида жойлашган нефть базалари тайёр маҳсулотлар сақланадиган сиғимларига ўрнатиш бўйича шартномалар имзоланди. Шартномалар асосида институт қошидаги “Кимё технология” маъсуляти чекланган жамияти томонидан сузувчи понтонларни ишлаб чиқариш ишларни бошлаш чоралари кўрилмоқда.
Умумий ва ноорганик кимё институти базасида жаҳон стандартлари талабларига мос келувчи тажриба ишлаб чиқариш, илмий-саноат марказини ташкил этиш учун
707 минг АҚШ доллари маблағлари эвазига 15 турдаги лаборатория ускуналар ва қурилмаларни сотиб олиш чоралари қўрилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиклари Негматов Сайибжан Садикович, Рашидова Сайёра Шарафовна, Мавлоний Машҳура Эгамовналарнинг илмий салоҳияти ва бой ҳаётий тажрибасидан самарали фойдаланиш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖга илмий маслаҳатчи сифатида бириктирилганлар.

Жамият тассаруфидаги ишлаб чиқариш корхоналарининг илмий-инновацион муаммолари ечимлари асосан “Ўзбекнефтгаз” АЖ Илмий техник кенгашлари секциялари ва президиуми йиғилишларида ўрганиб чиқилади ва керакли хулосалар берилади. “Ўзбекнефтгаз” АЖ Тармоқлар аро илмий техник кенгаши йиғилишларида эса асосан Республикада нефт ва газ саноати ривожида муҳим роль тутувчи инвестиция лойиҳалари кўриб чиқилади. 2021 йил давомида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Илмий техник кенгаши секциялари йиғилишларида 15 та ҳамда “Ўзбекнефтгаз” АЖ Тармоқлар аро илмий техник кенгаши йиғилишларида 13 та лойиҳалар ўрганиб чиқилди ва ўрнатилган тартибда байённомалари тасдиқланиши таъминланди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|