“Ўзбекнефтгаз”: Маҳаллий корхона билан ҳамкорликда кимёвий реагент ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун тажриба ва синовлар ўтказилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан маҳаллийлаштирилган маҳсулот ишлаб чиқариш, импорт ҳажмини қисқартириш ва тармоқ ҳамда ҳудудий корхонлар билан кооперация алоқаларини йўлга қўйиш борасида салмоқли натижаларга эришилмоқда.

2021 йилнинг май ойида ўтказилган Республика ҳудудий саноат ярмаркаси доирасида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ва Қашқадарё вилоятида жойлашган “Global Him Reagent” МЧЖ ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланган эди.

Меморандумдан кўзланган мақсад ушбу корхона негазида реагентлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни ташкил этиш орқали импорт ҳажмини камайтиришдан иборат.

Меморандум доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш мақсадида “Global Him Reagent” МЧЖ компанияси мутахассиси томонидан 2021 йилнинг 23 августидан 31 августигача бўлган даврда Бухоро НҚИЗда ишлатиладиган кимёвий реагентлар учун сув-нефть эмульцияси деэмульгаторлари ва технологик жараёнлар учун коррозия ингибиторлари асосида заводнинг марказий ва тадқиқотлар таҳлилхоналарида бир қатор тажриба ва синовлар ўтказилди.

Асосий ишлаб чиқариш цехида қайта ишланган турли конлардан олинган нефть намуналари, шу жумладан сув ва тузлар қиёсий таҳлилдан ўтказилди. Маҳаллий корхона мутахассислари томонидан Бухоро НҚИЗнинг ишлаб чиқариш цехларида ишлатиладиган турли мақсадли коррозия ингибиторларининг шартлари ва самарадорлиги ҳам ўрганилди.

Кимёвий реагентлар компонентларини танлаш бўйича ўтказилган таҳлил ишлари якунида деэмульгаторнинг тажриба-лаборатория намунаси ишлатилган аналогларга нисбатан таққосланди. Кейинчалик “Global Him Reagent” корхона базасида ишлаб чиқариш таркиби ва технологиясини ишлаб чиқиш, шунингдек, синовларни ўтказиш учун тажриба-саноат партияси синови ўрганилади.

Шунингдек, “Global Him Reagent” МЧЖ Бухоро НҚИЗнинг ишлаб чиқариш шароитлари учун коррозия ингибиторларини танлаш ва лаборатория партиясини ўрнатиш бўйича бир қатор тадқиқотлар ўтказилди.

Маълумот учун шуни айтиш мумкинки, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг деэмульгаторига бўлган тахминий эҳтиёжи йилига 30 тоннани ташкил этади.

“Бухоро НҚИЗ” МЧЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|