“Ўзбекнефтгаз”: Журналист ва блогерлар иштирокида Устюртдаги табиий газ қазиб чиқариш ишларини ўрганиш мақсадида Пресс–тур уюштирилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев ташаббуси билан Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармаси фаолияти ва Устюрт регионида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан таништириш мақсадида Пресс-тур ташкиллаштирилди.

Пресс-турда депутат Расул Кушербаев, журналист Хуршид Далиев, блогерлар Баҳодир Аҳмедов, Нурбек Алимов ҳамда “Ўзбекистон 24” телеканали ижодий гуруҳи, “Kun.uz”, “UzNews”, “Human.uz”, “Darakchi.uz”, “Sof.uz” интернет нашрлари журналистлари ва маҳаллий ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Устюрт региони асосан газ конденсат саноат-маҳсулдорлик қатламлари юра даври чўкмаларидир. 1960 йилда бу ҳудудда чуқур қудуқлар қазилган.

Таъкидлаш керакки, 1964 йилда “Шахпахти” ҳудудида биринчи газ конденсат кони ва 1967 йилда “Қуаниш” кони очилган.

Устюрт регионинг умумий майдони 110 минг кв. км. бўлиб, табиий газ ва нефть бўйича истиқболли майдонининг ҳажми 108 минг кв. км.ни ташкил этади.

Журналистлар ва блогерлар, кенг жамоатчилик вакиллари табиий газ қазиб чиқариш учун бурғиланаётган, қайта таъмирланаётган қудуқларда бўлиб, у ерда ҳолат билан танишдилар.

Нукусдан Мўйноққача бўлган йўл давомида Пресс-тур сабаб саёҳат ҳам уюштирилди. Учсой посёлкасига боришдан олдин, Орол денгизи ва унинг тарихи билан танишиб чиқдик.

Энг қизиқарли онлар эса, Ўзбекнефтгаз” АЖ ўз маблағлари ҳисобидан геология-қидирув бурғилаш ишлари ишлари бажарилаётган “Қуйи Шарқий Бердақ” конидаги 2-,3-сонли қудуқларда бўлиб ўтди.

Қудуқда жадал суратларда олиб борилаётган бурғилаш ишлари жараёни билан Бошқарма бошлиғи Олим Оринбаев таништириб, ташриф буюрганларни қизиқтирган барча саволларга жавоб берди.

Журналист Олим Оринбаев билан суҳбат жараёнида нафақат айни пайтда давом этаётган бурғилаш ёки геолооия йўналишида, балки 2021 йил олиб борилган излов бурғилашдан кейин очилган “Ғарбий Қуйи Сургил”, “Қуйи Шарқий Бердақ” конлари борасида кўплаб саволлар беришди.

Ўз навбатида уларга Устюрт регионидаги табиий газ қазиб чиқарилиши, геология-қидирув ишларига оид кўплаб маълумотлар бериб ўтилди.

Эслатиб ўтамиз, Пресс-тур давом этади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|