“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев “Deutsche Bank AG” ваколатхонаси раҳбари Игорь Вагнер билан учрашди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекистон: Иқтисодий ислоҳотлар сарҳисоби ва истиқболи” мавзусида ўтказилаётган халқаро иқтисодий форум доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги мутахассис аъзолари “Deutsche Bank AG” халқаро банки вакиллари билан музокаралар ўтказди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси “Deutsche Bank AG”нинг Ўзбекистон ва Қозоғистон Республикасидаги ваколатхонаси раҳбари Игорь Вагнер билан учрашди ва музокаралар ўтказди.

Қайд этиш жоизки, “Deutsche Bank AG” тижорат, ипотека, инвестиция, лизинг ва бошқа бўлинмаларни ўз ичига олган Франкфурт-на-Майне шаҳрида бош офисига эга Германиянинг йирик молиявий конгломерацияларидан биридир.

Учрашув давомида томонлар мамлакат нефть-газ саноатида, хусусан, “Ўзбекнефтгаз” АЖда содир бўлаётган трансформация жараёнларини муҳокама қилдилар.

Хорижий томон саноатда ижобий тенденциялар ва компаниянинг инвестицион жозибадорлигини қайд этди.

Томонлар “Deutsche Bank AG” банкининг узоқ муддатли кредит ва бошқа молиявий воситалар ажратиш имконияти билан “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг турли лойиҳаларида иштирок этиш истиқболларини кўриб чиқдилар.

Хулоса қилиб айтганда, томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишга катта қизиқиш билдираётганликларини яна бир бор қайд этишди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|