“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев “Societe Generale” банк делегация аъзоларини қабул қилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

Жорий йилнинг 29 сентябрь куни иқтисодий форум давомида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев “Societe Generale” халқаро банкининг қарз капитали бозори бўйича Глобал раҳбари Фелкс Орсини билан учрашди.

Таъкидлаш жоиз, “Societe Generale” – Франциянинг молиявий конгломератларидан бири бўлиб, мамлакатдаги банк бозорининг “катта тўртлиги”га киради, ва кенг банк-молиявий хизматларни кўрсатиш бўйича ишларни амалга оширади.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ нефть ва газ саноатида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва тизимли трансформация жараёнлари доирасида халқаро даражага чиқиш ва молия институтларини жалб қилган ҳолда лойиҳаларни амалга оширишни мақсад қилган.

Шу мақсадда, “Societe Generale” билан музокаралар давомида томонлар ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилиб, икки компаниянинг инвестиция салоҳиятини сифатли янги босқичга ўтиши муҳимлигини таъкидлашди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун молиялаштиришни жалб этиш бўйича амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолини етарли даражада энергия ресурслари билан таъминлашга хизмат қилади.

Музокаралар якунида томонлар истиқболли лойиҳаларни батафсил ўрганиб, уларни амалга ошириш мақсадида ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйишни қарор қилдилар.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|