“Ўзбекнефтгаз”: Геология-қидирув ишлари доирасида янги майдонларда бурғилаш ишлари бошланди (Фото)

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12-13 ноябрь кунлари Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида вилояти ҳудудида углеводород хомашё захираларини кўпайтириш бўйича берган топшириқлари ижроси доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ бўйича геология-қидирув ишлари жадал олиб борилмоқда.

Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси билан биргаликда тайёрланган нефтгазга истиқболли майдонлар бўйича мавжуд геологик-геофизик ва илмий-тадқиқот маълумотлари натижасида 2020–2021 йилларда “Ўзбекнефтгаз” АЖ маблағлари ҳисобидан излов-кидирув қудуқларини бурғилаш ишларини олиб бориш мақсадида 15 та нефтгазга истиқболли майдонлар аниқланди ва рўйхати шакллантирилди.

Ажратилган майдонлар билан биргаликда 2021 йилда геология-қидирув ишлари доирасида жами 19 та янги майдонларни бурғилашга киритиш режалаштирилган.

Бугунги кунда 13 та истиқболли майдонларнинг биринчи излов қудуқларида бурғилаш ишлари бошлаб юборилди. Шундан учтаси яъни, “Еттиқудуқ”, ”Истиқбол” ва “Еттисар” майдонларидаги биринчи қудуқлар апрель ойида бошланди.

Жумладан, бурғилашга киритилган майдонларнинг 8 таси (“Раззоқбобо”, “Чорбоғ”, “Ижобат”, “Бўталабулоқ”, “Ниёз”, “Еттиқудуқ”, “Истиқбол” ва “Ойдин” (тер. юра)) Қашқадарё вилояти ҳудудига тўғри келади.

Бурғилашга киритилган майдонларнинг бирида ўтказилган синов ишлари натижасида янги “Ижобат” газ конденсат кони очилди.

Жорий йил якунига қадар, “Ижобат” конида “Ўзбекнефтгаз” АЖ бўйича 2021 йилга мўлжалланган углеводород хомашё базасини ривожлантириш ва қайта ҳосил қилиш дастури доирасида навбатдаги 2-, 3-сонли излов қудуқларида бурғилаш ишларини олиб бориш режалаштирилган.

Биринчи ярим йилликда 16 та янги майдонларда ишлар давом эттирилади. Бу геология-қидирув ишлари дастурининг бажарилишига, хусусан янги табиий газ ва нефть конларининг очилишига хамда Республикамизда углеводород захираларининг кўпайтирилишига, табиий газ қазиб чиқариш ҳажмларининг оширилишига замин яратади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|