“Ўзбекнефтгаз”: Машъалада ёниб кетувчи йўлдош газлардан 8,1 млн кВт*соат электр энергияси ишлаб чиқарилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан ишлаб чиқариш объектларини энергия самарадорлигини ошириш ҳамда нефть ва газ саноат тармоқларида иккиламчи энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш борасида қатор самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Иккиламчи энергия ресурсларидан фойдаланиш борасидаги иқтисодий сиёсат дунёнинг кўпчилик мамлакатларида, шу жумладан, Ўзбекистонда ҳам давлат аҳамиятига молик масалага айланиб улгурган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖда ҳам иккиламчи энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича инновацион технологиялар қўлланиб келинмоқда.

Жумладан, Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Шарқий Бердақ” сиқув компрессор станциясидаги газ поршенли электр станциясида 4600 кВт*соат ва “Урга” сиқув компрессор станциясидаги газ поршенли электр станциясида 1890 кВт*соат, Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Сардоб” конида 2000 кВт*соат ва Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Bатеман” сиқув компрессор станциясида ўрнатилган 2000 кВт*соат қувватли газ турбинали электр станцияларида электр энергияси ишлаб чиқариш, машъалада ёниб кетувчи йўлдош газлардан фойдаланган ҳолда амалга оширилмоқда.

Юқорида келтирилган электр станцияларида жорий йилнинг 6 ой мобайнида 8,1 млн кВт*соат электр энергияси ишлаб чиқарилди.

Ишлаб чиқаришни техник тартибга солиш департаменти Бош энергетик бўлими ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ қарашли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари мутахассислари билан биргаликда иккиламчи энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш орқали электр энергиясини ишлаб чиқариш потенциалларини ўрганиш, таҳлил қилиш ва янги лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда мавжуд қувватлар ҳажмини янада ошириш борасида ишлар амалга оширилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|