“Ўзбекнефтгаз” АЖ Кузатув кенгашига янги раис сайланди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ оддий акцияларига эга ягона акциядорининг қарори асосида сайланган “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг янги таркибдаги Кузатув кенгаши ўз иш фаолиятини бошлади.

Кузатув кенгаши янги таркибининг биринчи мажлиси ўтказилди. Дастлаб, сўз олган “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев Кузатув кенгашининг эски таркибига жамият фаолиятида юзага келган муаммоларни ечишда қўшган ҳиссалари учун ўз миннатдорчилигини билдирди.

Мажлис Кузатув кенгаши таркиби таништирилиши ҳамда Кузатув кенгаши раиси ва унинг ўринбосарини сайлаш масаласи билан бошланди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Равшан Гулямов – Кузатув кенгаши раиси этиб сайланланди.

Шу билан бирга, ушбу мажлисда “Ўзбекнефтгаз” АЖ Кузатув кенгашининг аудит қўмитаси тўғрисида”ги низом лойиҳасини тасдиқлаш, Тафтиш комиссиясининг 2021 йилнинг 2-чораги бўйича хулосасини эшитиш ҳамда Кузатув кенгаши фаолиятга тааллуқли бўлган бошқа масалалар кенг таҳлил қилинди.

Бизнес-режасини бажарилиши, Тафтиш комиссиясининг 2021 йилнинг 2-чораги бўйича хулосасини кўриш борасида фикрлар алмашилди ҳамда Жамиятда олиб борилаётган ишларни кучайтириш тўғрисида тавсиялар берилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Кузатув кенгашининг янги таркибига қуйидаги шахслардан ташкил топган:

Гулямов Равшан Аюбович – Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси – Кузатув кенгаши раиси;

Султанов Алишер Саидаббасович – Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири - Кузатув кенгаши раиси ўринбосари;

Давлетов Русланбек Куролтаевич – Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири – Кузатув кенгаши аъзоси;

Ортиқов Акмалхон Жўрахонович – Ўзбекистон Республикаси давлат активларини бошқариш агентлиги директори – Кузатув кенгаши аъзоси;

Насритдинходжаев Омонулло Забиҳуллаевич – Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг биринчи ўринбосари – Кузатув кенгаши аъзоси;

Абдиназаров Бобур Қаландарович – Ўзбекистон Республикаси иқтисодий ривожланиш ва қашшоқликни камайтириш вазирининг ўринбосари – Кузатув кенгаши аъзоси;

Мирзаев Мубин Муҳиддинович – Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари- Кузатув кенгаши аъзоси.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 октябрдаги ПФ–6096-сонли “Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони талабларига мувофиқ Кузатув кенгаши таркибига мустақил аъзоларни киритиш режалаштирилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|