December 12, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: Нефтни қайта ишлаш заводида Халқаро коррупцияга қарши кураш кунига бағишланган семинар бўлиб ўтди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Молиявий ва комплаенс назорат департаменти томонидан Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида ходимларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ва коррупцияга қарши ҳуқуқий онгни шакллантириш мақсадида тадбир ташкил этилди.

Унда заводда фаолият олиб борадиган бош мутахассислар ва таркибий бўлинмалар раҳбарлари фаол иштирок этди.

Ўқув семинарига Республика инсон ҳуқуқи маданият маркази директори И.Умаров жалб этилди.

Семинарда “Ўзбекнефтгаз” АЖ Молиявий ва комплаенс назорат департаменти бош инспектори З.Сатторов томонидан коррупцияга қарши курашиш борасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсатининг асосий йўналишлари ва бу борада “Ўзбекнефтгаз” АЖ да ушбу иллатга қарши курашиш сиёсати ҳақида батафсил маълумот берилди.

Шунингдек, иштирокчилар қонун ҳужжатларининг коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни содир этганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи нормалари билан таништирилиб, қонун ҳужжатларига қатъий риоя этиш зарурлиги ҳақида тушунчалар берилди.

Семинар сўнггида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоблар олишди.

“Бухоро НҚИЗ” МЧЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|