December 30, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: Украина компанияси мутахассислари иштирокида турбодетандер агрегатларининг самарадорлигини ошириш масалалари муҳокама этилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

Нефть газ қазиб чиқариш бошқармалари ва газни қайта ишлаш заводлари мутахассислари учун турбодетандер агрегатларининг самарадорлигини ошириш масалаларига бағишланган анжуман ўтказилди. Ушбу анжуман “Ўзбекнефтгаз” АЖ ташаббуси билан “Махсусэнергогаз” АЖ ҳамда Украинанинг “Турбогаз” компанияси ҳамкорлигида ташкил этилди.

Анжуманда дастлаб “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасурруфидаги бошқарма ва заводларда газни комплекс тайёрлаш ва қайта ишлаш жараёнларида фойдаланилаётган турбодетандер аргегатларига техник хизмат кўрсатиш, уларни барқарор ишлашини таъминлаш учун агрегатларни таъмирлаш, модернизация қилиш ва “Турбогаз” компанияси томонидан ишлаб чиқаришга тадбиқ этилаётган янги маҳсулотлар, детандер-генератор агрегатлари, компрессорлар ва бошқа нефт-газ саноати ускуналари тўғрисида маълумотлар берилди.

Турбодетандер агрегатлари ҳамда сиқув компрессор станцияларига хизмат кўрсатиш, шунингдек ушбу хизмат ва эхтиёт қисмларини маҳаллийлаштириш йўналишида олиб борилаётган ишлар билан таништирилиб ўтилди.

Украиналик мутахассислари томонидан компаниянинг имкониятлари, улар ҳамкорлигида “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқармалари ва заводларида амалга оширилган лойиҳалар, уларни амалга оширишда қўлланилган технологияларнинг самарадорлигини ошириш борасида янги конструкцияли эҳтиёт қисмларни қўллаш имкониятлари ҳақида маърузалар қилинди.

Конференция доирасида ушбу компаниянинг электр энергияси ишлаб чиқариш имкониятига эга бўлган детандер-генераторлари, актив магнит подшипникларни қўллаган ҳолда амалиётга тадбиқ этилаётган газ ҳайдаш компрессорлари, газни қуритиш ва одоризациялаш қурилмалари, уларга масофадан техник хизмат кўрсатиш тизими тақдимотлари ўтказилди.

Шунингдек, “Махсусэнергогаз” АЖ мутахассислари турбодетандер агрегатларига техник хизмат кўрсатиш имкониятлари, ишчи-ходимларни малакасини ошириш, жорий ва капитал таъмирлаш ишлари учун корхоналарга етказиб берилаётган зарур эҳтиёт қисмлар ҳақида батафсил ахборот беришди.

Анжуманда “Турбогаз” компаниясининг ҳамкорларидан бўлган “SKF Magnetic Mechatronics S.A.S” компанияси вакиллари ҳам иштирок этиб, ушбу компания томонидан тайёрланаётган актив магнит подшипникларни турбодетандер агрегатларини ишлаб чиқаришда қўллаш, уларни бошқариш тизимини такомиллаштириш имкониятлари, ушбу эҳтиёт қисмнинг чидамлилигини ошириш, техник ҳолатини доимий диагностика қилиш бўйича киритилган янги ўзгаришларнинг имкониятлари ҳақида маърузалар ўқилди.

Анжуман сўнггида департамент мутахассислари бошқарма ва заводлар мухандис ҳамда техник ходимларининг ўзларини қизиқтирган мавзуга доир саволларига жавоблар олишди.

Маълумот учун: Ҳозирги кунда “Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли бошқарма ва заводларда жами 49 та турбодетандер агрегатлари мавжуд бўлиб, булардан 83 фоизи, яъни 41 таси Украинанинг “Турбогаз” компаниясига, қолганлари эса “CRYOSTAR” (Франция), Mafi-Trench (АҚШ) ва “Турбохолод” (россия) компаниялари томонидан ишлаб чиқарилиб етказиб берилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|