“Ўзбекнефтгаз”: Бухорода ўтказилган ярмаркада кооперация алоқаларини кенгайтириш ва маҳаллийлаштириш масалалари кўриб чиқилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

Жорий йилнинг 27–28 май кунлари Бухоро шаҳрида қурилиш материаллари, нефть ва газ, енгил саноат, қоракўлчилик, қишлоқ ва сув хўжалиги ҳамда туризм соҳалари бўйича тармоқлараро саноат ярмаркаси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 26 майдаги 324-сон Қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан корхоналарда ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун зарур бўлган маҳсулотлар ва хизматларни маҳаллий тадбиркорлардан харид қилиш бўйича ҳамкорлик муносабатлари йўлга қўйилмоқда. Шунингдек, тармоқлараро кооперация алоқасини йўлга қўйиш асосида маҳаллийлаштириш кенгайтирилмоқда.

Мазкур кўргазманинг “Ўзбекнефтгаз” АЖ павильонида “Бухоро” нефтни қайта ишлаш заводи, Шўртан газ кимё мажмуаси, “Uzbekneftegaz GTL” заводи, “Uz-Kor Gas Chemical” қўшма корхонаси каби бир қатор корхоналар ҳамда барча нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари ўз маҳсулотларнинг кенг кўламдаги намуналари билан фаол иштирок этишди.

Тадбирнинг биринчи кунида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси ўринбосари Галина Саидова, Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов ярмаркадаги кўргазма майдонларига ташриф буюришди.

Ташриф доирасида меҳмонлар “Ўзбекнефтгаз” АЖ павильонидаги маҳсулотларни ҳам алоҳида кўриб чиқишди. Раҳбарлар маҳсулотларни маҳаллийлаштириш, шунингдек, тармоқлараро кооперацияни кенгайтириш орқали маҳсулотларни етказиб бериш ва сотиш билан боғлиқ масалаларга тўхталишди.

Шунингдек, “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан кўргазма фаолиятини рақамлаштиришдаги ижобий тажрибаси, хусусан, виртуал кўргазмалар, ички импорт ўрнини босувчи корхоналар билан йўл хариталарини тасдиқланиши, икки томонлама тизимли алоқаларнинг ўрнатилганлиги, бевосита маҳаллий ишлаб чиқарувчилар объектларини ўрганиш, биргаликда саноат-тажриба синовларини ўтказилиши йўлга қўйилганлиги алоҳида эътироф этилди.

Шу билан бирга, тармоқда табиий газни чуқур қайта ишлашга қаратилган йирик инвестиция лойиҳаларини амалга оширилишини инобатга олиб, улар эҳтиёжи учун импорт ҳажмини қисқартириш, кооперация алоқаларини ўрнатиш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича ишларни янада такомиллаштириш юзасидан тавсия ва топшириқлар берилди.

ФОТОЛАВҲАЛАР

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|