“Ўзбекнефтгаз”: Самарқандда электромобилларни тезкор зарядлаш қурилмаси ўрнатилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 10 июль кунидаги ПҚ–4779-сон Қарорига мувофиқ республикада электрмобилларга хизмат кўрсатиш учун инфратузилмаси, шу жумладан, зарядлаш станциялари ва сервис марказларини ташкил этишнинг рағбатлантириш чора-тадбирлари белгиланган.

Мазкур топшириқни ижросини таъминлаш мақсадида, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан, “UNG Petro” МЧЖ корхонаси томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, бугун 13 сентябрь куни Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳрида жойлашган 89-сонли “Самарқанд-2” номли АЁҚШда электромобилларни тезкор зарядлаш қурилмаси ўрнатилди.

Айтиш керакки, энди самарқандлик электромобиль эгалари Самарқанд шаҳар Рудакий кўчаси 145-уй манзилида жойлашган “Ўзбекнефтгаз” АЖ “UNG Petro” корхонасига қарашли АЁҚШда ўрнатилган қурилмадан узлуксиз фойдаланишлари мумкин.

Таъкидлаш керакки, Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида электромобилларни тезкор зарядлаш қурилмалари самарали ишлаши тўлиқ таъминланган ҳолда, келгусида Республиканинг барча ҳудудларида йўлга қўйилади.

Электромобиллар бир қанча афзалликларга эга бўлиб, двигатели атроф-муҳитга зарарли газларни чиқармаслиги ҳисобига атроф-муҳит ифлосланиши камайишига олиб келади ва двигатели электр энергиясидан (муқобил энергиялар ҳисобига) қувват олиши сабабли анъанавий ёнилғи сарфини камайтиради.

Шу боисдан тезкор зарядлаш қурилмаларини “Ўзбекнефтгаз” АЖ “UNG Petro” корхонасига қарашли АЁҚШларнинг барчасида ўрнатилиши босқичма-босқич амалга оширилиши режалаштирилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|