“Ўзбекнефтгаз”: ФЁТШларни қисқартириш эвазига хавфли ишлаб чиқариш объектларининг сони 319 тага камайди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги бошқарма ва корхоналар хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификация қилиш, 1-типга мансуб объектларни декларациясини ишлаб чиқиш, саноат хавфсизлиги экспертиза хулосасини олиш, давлат реестрига қўйиш, объектларда ишлаб чиқариш назоратини ўтказиш, хавфли ишлаб чиқариш объектларида мавжуд технологик қурилма ва жиҳозларни техник диагностика ҳамда кўрикдан ўтказиш, аппаратларни гидравлик
ва пневматик синовдан ўтказиш каби саноат хавфсизлиги ва техник назорат соҳасида бир қатор ишлар олиб борилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги объектларни саноат хавфсизлиги экспертизаси соҳасида идентификация қилиниши натижаларига асосан 2021 йил январь-июнь ойларида 1111 та хавфли ишлаб чиқариш объектлари аниқланган. Шулардан 11 таси 1-типга, 1097 таси 2-типга, 3 таси 3-типга мансубдир. Бугунги кунда нефть базаларга қарашли фермер хўжаликларига ёқилғи тарқатиш шохобчаларини сотилаётганлиги сабабли 319 тага камайган. Ҳозирги кунда мавжуд хавфли ишлаб чиқариш объектларини давлат реестрига киритиш ишлари олиб борилмоқда.

1-типга мансуб хавфли ишлаб чиқариш объектлари учун саноат хавфсизлиги декларацияси ишлаб чиқилган бўлиб, саноат хавфсизлиги экспертизасининг ижобий хулосалари олинган ҳамда давлат реестрида рўйхатга қўйилган.

Маълумот учун: 2020 йилда 1096 та хавфли ишлаб чиқариш объектлари аниқланган бўлиб, шулардан 11 таси 1-типга, 1082 таси 2-типга, 3 таси 3-типга мансубдир.

2019 йилда 1430 та хавфли ишлаб чиқариш объектлари аниқланган бўлиб, шулардан 23 таси 1-типга, 1404 таси 2-типга, 3 таси 3-типга мансубдир.

2018 йилда 1423 та хавфли ишлаб чиқариш объектлари аниқланган бўлиб, шулардан 19 таси 1-типга, 1401 таси 2-типга, 3 таси 3-типга мансубдир.

2017 йилда 1404 та хавфли ишлаб чиқариш объектлари аниқланган бўлиб, шулардан 15 таси 1-типга, 1387 таси 2-типга, 2 таси 3-типга мансубдир.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги бошқарма ва корхоналарда саноат хавфсизлиги ва техник назорат соҳасида олиб борилган текширувлар натижасида 2021 йил январ-июнь ойлари давомида Хавфли ишлаб чиқариш объектларида 247 марта саноат хавфсизлиги ва техник назорат соҳасида ишлаб чиқариш назорати ўтказилган бўлиб, 2029 та камчиликлар аниқланган. Аниқланган камчиликлардан 1983 таси бажарилган, 46 та камчиликларнинг ўз муддатларида бажарилиши режалаштирилган.

Маълумот учун: 2020 йилда 569 марта саноат хавфсизлиги ва техник назорат соҳасида ишлаб чиқариш назорати ўтказилган бўлиб, 2982 та камчиликлар аниқланган. Аниқланган камчиликлардан 2640 таси бажарилган, 342 та камчиликларнинг муддати мавжуд.

2019 йилда 168 марта саноат хавфсизлиги ва техник назорат соҳасида ишлаб чиқариш назорати ўтказилган бўлиб, 2018 та камчиликлар аниқланган. Аниқланган камчиликлардан 1762 таси бажарилган, 256 та камчиликларнинг муддати мавжуд.

2018 йилда 160 марта саноат хавфсизлиги ва техник назорат соҳасида ишлаб чиқариш назорати ўтказилган бўлиб, 1672 та камчиликлар аниқланган. Аниқланган камчиликлардан 1539 таси бажарилган, 133 та камчиликларнинг муддати мавжуд.

2017 йилда 165 марта саноат хавфсизлиги ва техник назорат соҳасида ишлаб чиқариш назорати ўтказилган бўлиб, 2314 та камчиликлар аниқланган. Аниқланган камчиликлардан 2238 таси бажарилган, 76 та камчиликларнинг муддати мавжуд.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|