“Ўзбекнефтгаз”: Нефть ва газ маҳсулотларининг сифати миллий ва халқаро стандартларга мослаштирилмоқда

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 июндаги “Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида давлат бошқарувини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ–6240 сон Фармони, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 июндаги ПҚ–5133 сонли қарори ижросини сифатли бажариш мақсадида, “Ўзбекнефтгаз” AЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан тизимдаги корхоналарда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Таъкидлаш жоизки, “Ўзбекнефтгаз” AЖ тасарруфидаги нефть ва газ объектларида стандартлаштириш соҳасида, маҳсулот сифатини таъминлаш мақсадида қуйидаги ишлар босқичма-босқич амалга оширилмоқда:

• Халқаро стандартларни корхоналарда жорий қилиш;

• Сифат менежмент тизимларини жорий қилиш;

• Маҳсулотларнинг халқаро талабларга мувофиқлигини баҳолаш;

• Тизимли равишда ишчи-ходимларнинг стандартлар моҳияти бўйича малакасини ошириш;

• Маҳсулот синовларини амалга ошириш учун синов лабораторияларини ташкил қилиш ва модернизациялаш.

Шунингдек, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Ишлаб чиқаришни техник тартибга солиш депаратменти ҳамда Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳамкорлигида тасдиқланган тармоқ жадвалига мувофиқ, 1173 та халқаро стандартлар рўйхати шаклантирилган. Ҳозирги кунда ушбу рўйхат асосида “Ўзбекнефтгаз” AЖ тизимидаги бошқарма ва корхоналарда халқаро стандартлар жорий этилиб, синов базалари такомиллаштирилмоқда ва ишчи-ходимларнинг малакаси оширилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|