“Ўзбекнефтгаз”: “GTL” компанияси 2021–2022 ўқув йили учун III стипендиялар дастурини эълон қилади

Бош саҳифа Русский

Республика нефть-газ тармоғи учун малакали кадрлар тайёрлашни янада ривожлантириш ва такомиллаштириш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан, олий таълим соҳасида ҳамкорлик алоқалари кенгайтирилиб, талаба ёшлар қўллаб-қувватланмоқда.

Синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш заводи – “Uzbekneftegaz GTL” заводи учун кадрлар тайёрлаш дастурини кенгайтириш, иқтидорли талабаларни моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун яна битта лойиҳага қўл урилди.

“Ўзбекнефтгаз” AЖ тасарруфидаги “Ўзбекистон GTL” масъулияти чекланган жамияти томонидан 2021–2022 ўқув йили учун III стипендиялар дастури эълон қилинади.

Стипендиялар дастурида иштирок этиш шартлари ва бошқа батафсил маълумотларни Компаниянинг расмий веб-сайти www.uzgtl.com ва телеграм каналида @uzbgtl билиб олишингиз мумкин.

Стипендия дастурида иштирок этмоқчи бўлган талабалар жорий йилнинг 15-октябрга қадар ушбу ҳавола @uzbgtl орқали онлайн рўйхатдан ўтишлари мумкин.

“Uzbekneftegaz GTL” заводи матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|