“Ўзбекнефтгаз”: “Шарқий Бердақ” сиқув компрессор станциядаги газ ҳайдаш агрегатида таъмирлаш ишлари олиб борилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларининг ишлаб чиқариш қувватини тиклаш мақсадида сиқув компрессор станцияларида амалга ошириладиган режали таъмирлаш ишларини сифатли ва ўз вақтида ишга тушириш борасида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларининг табиий газга бўлган талабини қондириш мақсадида конлардаги паст босимли қудуқлардаги газлардан ҳам унумли фойдаланиб, газ қазиб чиқариш хажмини ошириш учун Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Шарқий Бердақ” сиқув компрессор станциядаги “А” газ ҳайдаш агрегати компрессорида таъмирлаш ишлари жадаллик билан оширилди.

Ушбу сиқув компрессор станциясининг асосий вазифаси “Шарқий Бердақ”, “Шимолий Бердақ”, “Арслон” ва “Ином” газ конларидан келаётган кам олтингугуртли табиий газларининг босимини кўтариб бериш ва “Шарқий Бердақ” газни комплекс тайёрлаш қурилмасининг кириш босимини меъёрида етказиб беришдан иборатдир.

Шу сабабли, департамент ва бошқарма мутахассис ходимлари томонидан Украина давлатининг “Сумское НПО” АЖ да ишлаб чиқарилган “203ГЦ2-73/29” русумли компрессори тўлиқ деталларга ажратилиб, вужудга келган нуқсонлари аниқланиб, бартараф этилди ва агрегат ишга қушиб юборилди.

Таъмирлаш ишларини ўтказиш жараёнида компрессорнинг ички қисмлари, ишчи ғилдираклари ва роторлари тозаланиб, қайтадан йиғилди. Агрегатнинг кириш фильтрлари тозаланди. Шунингдек, таъмирлаш жараёнида бир қанча техник жиҳатдан мураккаб бўлган ҳисоблашлар ўтказилиб, созлаш ишлари олиб борилди. Натижада газ ҳайдаш агрегатларини узлуксиз, бир меъёрда ишлаши таъминланишига ҳамда заҳира газ ҳайдаш агрегати билан таъминланишига эришилади.

Маълумот учун: “Шарқий Бердақ” сиқув компрессор станцияси Қорақалпоғистон Республикаси, Учсай тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, 3 дона газ ҳайдаш агрегати мавжуд. У йилига 2 млрд куб метр табиий газни ҳайдаб бериш қувватига эга.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|