“Ўзбекнефтгаз” АЖ Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссияси таркибида ўзгариш юз берди

Бош саҳифа Русский

2021 йил 13 сентябрдаги “Ўзбекнефтгаз” АЖ оддий акцияларининг ягона эгаси бўлган акциядорнинг қарори билан 7 кишидан иборат Кузатув кенгашининг янги таркиби сайланди.

Шу билан бирга, янги таҳрирда жамият Устави ва “Кузатув кенгаши тўғрисида”ги Низом тасдиқланди, унда 6 аъзодан 9 нафаргача Кузатув кенгашининг миқдорий таркибини кўпайтириш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2021–2025 йилларда давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш ва ислоҳ қилиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги 2021 йил 29 мартдаги 166-сонли қароридан келиб чиқиб ўзгаришлар назарда тутилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Кузатув кенгашининг янги таркибига қуйидаги шахслар киритилди:

Гулямов Равшан Аюбович – Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси;

Султанов Алишер Саидаббасович – Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири;

Давлетов Русланбек Куролтаевич – Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири;

Ортиқов Акмалхон Журахонович – Ўзбекистон Республикаси давлат активларини бошқариш агентлиги директори;

Насритдинходжаев Омонулло Забихуллаевич – Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг биринчи ўринбосари;

Абдиназаров Бобур Қаландарович – Ўзбекистон Республикаси иқтисодий ривожланиш ва қашшоқликни камайтириш вазирининг ўринбосари;

Мирзаев Мубин Мухиддинович – Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари.

PS. ПС. Кузатув кенгашининг аввалги таркиби қуйидагилардан иборат эди:

Султанов Алишер Саидаббасович – Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири;

Хайдаров Ахадбек Яхёбекович – Ўзбекистон Республикаси Молия Вазири ўринбосари;

Абдиназаров Бобур Қаландарович – Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири ўринбосари, Ходжаев Ботир Асадиллаевич ва Бекенов Сунатулла Хусанович – Кузатув кенгаши аъзолари.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 октябрдаги ПФ–6096-сонли “Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони талабларига мувофиқ Кузатув кенгаши таркибига мустақил аъзоларни киритиш режалаштирилмоқда.

Шунингдек, ушбу қарор билан “Ўзбекнефтгаз” АЖ Тафтиш комиссиясининг қуйидаги таркиби тасдиқланди:

Самандаров Талъат Юлдашевич – Ўзбекистон Республикаси давлат активларини бошқариш агентлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари;

Мамадалиев Салохиддин Шаҳобуддин ўғли – Ўзбекистон Республикаси молия вазирлиги бўлим бошлиғи;

Маматов Беҳзод Абдугафурович – Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги бошқарма бошлиғи.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|