March 30

“Ўзбекнефтгаз”: Ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидалари ва хавфсизлик асослари бўйича билимлари синовдан ўтказилмоқда

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг 2022 йил 17 январь кунидаги 28-сонли “Ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати қоидалари ва хавфсизлик асослари бўйича билимлари ҳамда амалиёт тажрибаларини мустаҳкамлаш тўғрисида” ги буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида ҳам ҳайдовчиларнинг малакалари синовдан ўтказилди.

Ҳозирги кунда йўлларда автомашиналар сони кўпайиб бораётган бир вақтда ҳайдовчилардан автомашинада ҳаракатланаётган вақтларида юқори малака ва ҳушёрлик талаб этилади.

Шу сабабли, Жамият тизимидаги корхона ва ташкилотлар, заводлар, нефть базаларга қарашли автосарой ҳайдовчиларининг амалий ва назарий билимларини синовдан ўтказиш, касбий малакасини ошириш мақсадида синовлар ўтказиб келинмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Транспорт ва махсус техника департаменти ходимлари томонидан Бухоро нефтни қайта ишлаш заводига қарашли автосарой ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидалари ва хавфсизлик асослари бўйича билимлари ҳамда амалиёт тажрибаларини мустаҳкамлаш мақсадида синов-имтиҳонлари ўтказилди.

Йўлларида йўл транспорт ҳодисаларини олдини олиш, ҳайдовчиларимиз ҳамда ҳаракат иштирокчилари саломатлиги асраш, ҳайдовчиларнинг ўзларига бириктирилган транспорт воситасини бошқариш жараёнида ҳушёрликни ошириш масаласи ҳам бугунги жараёнларда муҳокама қилинди.

Ўз навбатида, ҳар кунги қатновга чиқишдан олдин ҳайдовчининг саломатлиги, спиртли ичимлик истеъмол қилмаганлиги ҳолати ўрганилиб, керакли тавсиялар берилиши амалиёти ҳам текширилди.

Тегишли ҳужжатларсиз ва носоз ҳолатдаги автотранспорт воситасини мутлоқо бошқармаслик, бу борада ўз вақтида масъул раҳбарларни огоҳлантириш лозимлиги бўйича ҳайдовчиларга керакли кўрсатмалар берилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|