“Ўзбекнефтгаз”: Конларда ишлаётган ходимлар учун Мустақилликнинг 30 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги ҳамда нефть ва газ саноати ходимларининг касб байрами муносабати билан “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги бошқарма ва корхоналарда фоалият юритаётган ишчи-ходимлар учун байрам тадбирлари ташкил этилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида фаолият юритаётган 7 нафар ходим мамлакатимиз нефть ва газ саноати тармоғининг юксалиши йўлидаги самарали хизматлари учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг томонидан таъсис этилган “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирланишди.

Шунингдек, бошқарманинг тажрибали 11 нафар ходими “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев томонидан “Фахрий ёрлиқ” ва бир ойлик маош миқдоридаги пул билан мукофотланди.

Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси тасарруфидаги барча мажмуа ва конларда эса “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди.

Ушбу тадбирлар 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устивор йўналиш бўйича ҳаракатлар стратегияси ҳамда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастурига уйғун ҳолда ташкил этилди.

Ўзбекистон Давлат филармониясининг ижодкор зиёлилари ва санъаткорлари иштирокида ўтказилган табдирлар ишчи-ходимлар кайфиятини янада кўтаришга хизмат қилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|