“Ўзбекнефтгаз”: Германиялик ҳамкорлар билан газ кимё бўйича кичик лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари ўрганилмоқда (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импортдан олиб кирилаётган юқори қўшилган қийматга эга бўлган газ кимё маҳсулотлари ҳажмини камайтириш ва янги турдаги полимер маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ўзлаштириш ва экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Хусусан, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Газни қайта ишлаш ва газ кимё департаменти мутахассислари томонидан янги юқори самарали технологияларни жорий этиш бўйича лицензиар компаниялар билан изланишлар олиб борилмоқда.

Жорий йилнинг 9 сентябрь куни Германиянинг “ThyssenKrupp AG” компанияcи билан ҳамкорликда бўлиб ўтган музокарада ҳам, эътибор кам тоннажли (ишлаб чиқариш қуввати 50 минг тоннагача бўлган лойиҳалар) истиқболли лойиҳалар йўналишлари ва уларни амалга ошириш масалаларига қаратилди.

Ўзбекистонда қазиб олинадиган хомашё ва ишлаб чиқариладиган ярим тайёр маҳсулотлардан оқилона фойдаланган ҳолда юқори қўшилган қийматдаги нефть ва газ кимё маҳсулотларини ишлаб чиқариш энг устувор вазифалардан бири ҳисобланади.

Шу нуқтаи назардан, “ThyssenKrupp AG” компанияси мутахассислари компанияда мавжуд технология ва уларнинг ўзига хос жиҳатлари билан яқиндан таништириб чиқдилар. Лойиҳалар ичида суюлтирилган газ хомашёсидан пропилен ва бутилен маҳсулотларини олиш бўйича “Star” лицензион технологияси бўйича батафсил маълумотлар тақдим этилди.

“Star” технологиясининг алтернатив технологиялардан фарқи ва афзалликлари бўйича маълумот берилди. Саноат миқёсида ушбу технологик ечим асосида 2010 йилда Миср давлатида полипропилен олишда жорий этилиши натижасида юқори самарадорликка эришилганлиги эътироф этилди.

Музокара давомида томонлар ўзларини қизиқтирган саволлар бўйича маълумотларга эга бўлишди. Ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун томонлар тегишли маълумотларни таҳлил қилиб, келгусида кам тоннажли лойиҳаларни амалга ошириш ишларини ҳамкорликда давом эттиришга келишиб олдилар.

Шуни таъкидлаш жоизки, кам тоннажли лойиҳалар республикамизнинг иқтисодий кўрсаткичларини юксалтирадиган асосий драйверларидан бири бўлиб ҳисобланади. Олиб борилаётган музокаралар, келажакда юқори талабга эга бўлган янги турдаги нефть ва газ кимёси маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кўзда тутадиган истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш орқали республикамизнинг экспорт потенциалини ўсишига таъсир этувчи омил бўлиб хизмат қилади.

Маълумот учун: “ThyssenKrupp AG” компанияcи Германиянинг топ саноат коцернларидин бири ҳисобланиб, дунё миқёсида 160 дан ортиқ давлатларда ўз хизматларини амалга оширади. 80 дан ортиқ мамлакатларда ваколатхоналарига эга. Саноат ишлаб чиқариш корхоналари технологияси хусусан, газ кимё саноати учун 100 дан ортиқ лицензион технологияларга эга.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|