“Ўзбекнефтгаз”: Муборак газни қайта ишлаш заводида Қуёш электр станцияси, фотоэлектрик панель ва қуёш сув иситгичларидан ўрнатилмоқда (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раисининг топшириғи билан жамият тасарруфидаги корхона ва бошқармаларда энергия ресурслари сарфини камайтиришга қаратилган бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бунда илғор хорижий тажрибани инобатга олиб, мавжуд ресурсларни ва ишга солинмаган салоҳиятни жалб этиш орқали энергия самарадорлигини оширишга ҳамда энергия тежовчи технологиялар ва қайта тикланувчи энергия манбалари кенг жорий этилмоқда.

Хусусан, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Муборак газни қайта ишлаш заводи ишлаб чиқариш объектларида энергия сарфини камайтириш ва иқтисод қилиш мақсадида, қайта тикланувчи ва муқобил энергия манбалари қурилмаларини жорий қилиш бўйича ўтган йиллар мобайнида 65700кВт*соат электр энергияси тежалишига эришилган эди.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 августдаги ПҚ–4422-сонли "Иқтисодиёт ва ижтимоий тармоқларнинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" қарори ижросини таъминлаш юзасидан 2021 йилда завод томонидан Қуёш электр станцияси, фотоэлектрик панель ва қуёш сув иситгичлар ўрнатиш орқали электр энергиясини иқтисод қилиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, мақсад ва вазифалар белгилаб олинди.

Бундан кўзланган асосий мақсад энергия самарадорликни янада ошириш, қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий қилишни ривожлантириш ҳамда 2021 йил мобайнида ушбу тизимли тадбирларнинг бажарилиши натижасида 10800кВт*соат электр энергиясини тежалишига эришишдан иборатдир.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|