“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг қўшимча акцияларини чиқариш тўғрисида қарор қабул қилинди

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2019 йилнинг 9 июлида қабул қилинган "Аҳоли ва иқтисодиётни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, нефть-газ тармоғини молиявий соғломлаштириш ва унинг бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ–4388-сонли Қарорида “Жарқўрғоннефть” АЖни “Ўзбекнефтгаз” АЖга қўшиб олиш орқали қайта ташкил этиш белгилаб қўйилган.

Ушбу қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида 2020 йилнинг 22 декабрь куни “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “Жарқўрғоннефть” АЖ акциядорларининг қўшма умумий йиғилиши бўлиб ўтгани ҳақида хабар берилган эди. Унда “Ўзбекнефтгаз” АЖ Уставининг янги таҳрири тасдиқланган эди.

Жорий йилнинг 15 апрелида “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг оддий акцияларига эга ягона акциядори – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан “Жарқўрғоннефть” АЖ акциядорлари ўртасида жойлаштириладиган “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг қўшимча акцияларини чиқариш тўғрисидаги қарори қабул қилинди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|