“Ўзбекнефтгаз” АЖ акциядорлари диққатига!

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ оддий акцияларининг ягона эгаси томонидан 2020 йил 11 декабрда 2019 йил якуни бўйича дивиденд тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинганлигини хабар қиламиз.

Шу муносабат билан ва дивиденд тўлаш чора-тадбирларини амалга ошириш учун акциядорлардан (вориси ёхуд меросхўри) “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг акциядорлар билан ишлаш бўлимига мурожаат қилишларини сўраймиз.

Паспорт ёки банк реквизитларингиз ўзгарган тақдирда, сиз паспорт нусхангизни, банк реквизитларингизни (транзит ҳисоб рақами, банк СТИР рақами, банк коди, акциядорнинг пластик карта рақами) ва СТИР (солиқ тўловчининг идентификация рақами) рақамингизни кўрсатган ҳолда ариза топширишингиз керак.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунининг 51-моддасига мувофиқ эгаси ёки эгасининг қонуний ҳуқуқий вориси ёхуд меросхўри томонидан уч йил ичида талаб қилиб олинмаган дивиденд акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорига кўра жамият ихтиёрида қолади.

Қўшимча маълумотлар учун “Ўзбекнефтгаз” АЖга мурожаат қилишингизни сўраймиз.

📍 Манзил: 100125, Тошкент шаҳри, Мирзо-Улуғбек тумани, Дўрмон йўли кўчаси, 2-берк кўча, 143-уй.

☎️ Телефон: (0-371) 231-13-96.

📨 Электрон почта манзили: kans@ung.uz

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|